Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet2/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

1. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети - давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни ўрганади. Унинг предметига фақат амалдаги давлат, ҳуқуқ муносабатлари, жараёнлари, ҳодисаларнинг энг умумий белгиларигина эмас, балки булар ҳақидаги тасаввурлар ҳам киради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети анча мураккаб тузилишга эга бўлиб, унинг доирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти;
б) ҳар қандай типдаги ва тизимдаги давлат ва ҳуқуққа хос бўлган умумий хусусиятлар;
в) давлат ва ҳуқуқнинг генезизи (келиб чиқиши)га оид умумий қонуниятлар;
г) давлат ва ҳуқуқнинг типлари ва шакллари;
д) давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиш ва мавжуд бўлиши механизмлари, умумий қонуниятлари, тамойиллари;
е) давлат ва ҳуқуқнинг ўзаро ва бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғлиқлигига оид умумий қонуниятлар ва б.
Фаннинг ўзига хос хусусиятлари:

  • давлат ва ҳуқуқ назарияси – ижтимоий фан (унинг ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат ва ҳуқуқдир);

  • давлат ва ҳуқуқ назарияси – назарий фан (у давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг умумий қонуниятларини очиб беради);

  • давлат ва ҳуқуқ назарияси – фалсафий ҳусусиятга эга бўлган фан;

  • давлат ва ҳуқуқ назарияси – методологик фан (ҳуқуқшунослик фанининг барча соҳаларини умумий ҳуқуқий методология билан қуроллантиради);

  • давлат ва ҳуқуқ назарияси – амалиётга йуналтирилган фан;

  • давлат ва ҳуқуқ назарияси – ўқув–тарбиявий аҳамиятга молик фан.



2. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ СИЁСАТШУНОСЛИК, СОЦИОЛОГИЯ, ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ, ТАРИХ ВА БОШҚА ГУМАНИТАР ФАНЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ

Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа ижтимоий фанлар, шу жумладан юридик фанлар тизимидаги ўрни унинг функциялари ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлигида (масалан: ахборот алмашинувида) намоён бўлади.


Давлат ва ҳуқуқ назариясининг муайян билимлар тизими сифатида шаклланиши қуйидаги тўрт йўналиш бўйича рўй беради:

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling