Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Материалистик (марксистик) назария


Download 0.96 Mb.
bet14/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Материалистик (марксистик) назария. Ушбу назария вакилларининг (К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин – XIX-XX асрлар) фикрича, давлат энг аввало, иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, бир-бирига қарама-қарши синфларнинг юзага келиши натижасида вужудга келган. Бунда давлат иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳукмрон бўлган табақаларнинг қуйи табақаларни бостириб туриш воситаси сифатида майдонга чиқади.
Зўравонлик назарияси. Мазкур назария вакиллари (Е.Дюринг, Л.Гумплович, К.Каутский – XIX аср) давлатнинг вужудга келишига ҳарбий сиёсий омиллар, яъни бир қабиланинг иккинчи қабилани қулликка тортиши сабаб бўлган, деб ҳисоблайдилар. Бунга кўра, давлат босиб олинган ҳудудларни (халқларни) бошқариш учун зўрлов аппарати вазифасини ўтаган.
Психологик (руҳий) назария. Мазкур назария XIX асрларда юзага келган бўлиб, унинг асосий ғоялари Г.Тард, Л.Петражицкий ва бошқаларнинг асарларида ўз ифодасини топган. Уларнинг фикрича, кишиларнинг руҳияти жамиятнинг, шу жумладан, ахлоқ, ҳуқуқ, давлатнинг ривожланишини белгилаб берувчи асосий омилдир.
Ирригацион назария. Ушбу назариянинг асосий намоёндаси немис олими К.Виттфогель ҳисобланади. Унинг фикрича, давлат Шарқ халқларида йирик ирригацион иншоотларини барпо этиш зарурати асосида келиб чиққан. Месопатамия, Миср, Ҳиндистон, Хитой каби мамлакатларда йирик ирригацион қурилиш ишларини ташкил этиш учун кучли, марказлашган бошқарув аппарати ташкил этилган.


14. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жамият, давлат ва ҳуқуқ масалалари

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олти бўлимдан иборат бўлиб, унда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари (иккинчи бўлим), жамият ва шахс (учинчи бўлим), маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши (тўртинчи бўлим), давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши (бешинчи бўлим) билан боғлиқ қоидалар ўз ифодасини топган. Уларда жамият, давлат ва ҳуқуққа оид асосий конституциявий тамойиллар белгилаб қўйилган.


Конституциянинг ҳар бир нормаси мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида шахс-жамият-давлат тизимида ўзаро уйғунликка ва мутаносибликка эришини таъминлашга хизмат қилади.
Айниқса, Асосий Қонунимизда мамлакатимизда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари нималардан иборат эканлиги аниқ-равшан белги­ланган, уларнинг амалга оширилиши кафолатланган. 18-моддада белгилаб қўйилганидек, “Ўзбекистон Республикасида барча фуқа­ролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, мил­лати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва иж­тимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижти­моий адолат принципларига мос бўлиши шарт”.
Шунингдек, “Фуқароларнинг Конституция ва қо­нунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз­дир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас” (19-модда). Конституциянинг 21-моддасида белгиланишича, “Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асос­ларда эга бўлганлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир”.
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар ва демократик эркинликлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар фуқаролик жамиятида инсон шахсининг моддий, маънавий, ижтимоий-сиёсий жиҳат­лардан шаклланиши ва ривожланиши, ўзидаги барча қобилият ва истеъдодни тўла рўёбга чиқариши, Ватанимиз, халқимиз ва милла­тимизнинг фидойи, жасур кишиси, комил инсон бўлишига кенг им­коният очиб беради.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling