Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ДАВЛАТ ТУШУНЧАСИ ВА БЕЛГИЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet15/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

15. ДАВЛАТ ТУШУНЧАСИ ВА БЕЛГИЛАРИ


Давлат тушунчасига таъриф беришда қуйидаги умумлашган (ижтимоий, синфий ва соф юридик нуқтаи назардан) ёндашувлар мавжуд:

  • давлат (умумижтимоий) – бу муайян ҳудудда олий ҳокимиятни амалга оширувчи, махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, жамиятдаги барча ижтимоий -сиёсий гуруҳларнинг манфаатларини ифода этувчи, уларни бирлаштириб ва мувофиқлаштириб турадиган сиёсий ташкилот.

  • давлат (синфий) –­ бу иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан хукмрон бўлган синфнинг манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий ташкилотдир.

  • давлат (юридик) – бу муайян ҳудудда оммавий ҳокимиятни амалга оширувчи сиёсий ташкилот.

Давлатнинг асосий белгилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги. Ҳозирги замон юридик фанида давлат ҳудуди деганда, муайян давлатнинг суверенитети тадбиқ этиладиган доира назарда тутилади. Давлат ҳудуди ўз ичига қуруқлик, сув, ер ости ва ҳаво маконларини қамраб олади.

  • Махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратининг мавжудлиги. Давлат ўз олдига қўйган вазифа ва функцияларини амалга ошириш ҳамда жамият устидан бошқарувни ташкил этиш учун мураккаб механизм (аппарат)га эга бўлади. Махсус тарзда ташкил этилган ушбу давлат механизмининг самарали фаолият юритиши учун алоҳида кишилар гуруҳи, яъни, давлат хизматчилари бўлиши тақозо этилади. Ушбу шахсларнинг асосий вазифаси жамият устидан бошқарувни амалга ошириш ҳисобланади. Жамият сиёсий тизимининг бошқа тузилмаларидан фарқли ўлароқ, фақат давлатгина қонун чиқарувчи ҳокимият, вазирлар маҳкамаси, суд, прокуратура, қуролли кучлар, ички ишлар каби орган ва тузилмаларга эга бўлади.

  • Ҳуқуқ тизимининг мавжудлиги. Ҳуқуқсиз давлат мав­жуд бўла олмайди. Ҳуқуқ давлат ҳокимиятини юридик жиҳатдан расмийлаштиради ва шу билан уларни легитим, яъни қо­нуний қилиб қўяди. Давлат ўз функцияларини ҳуқуқий шаклларда амалга оширади. Ҳуқуқ давлат ва давлат ҳокимияти фаолиятини қону­нийлик доирасига олиб киради, уларни аниқ ҳуқуқий тартибга бўйсундиради.


  • Download 0.96 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling