Ибтидоий жамоа тузумига қуйидаги хусусиятлар хос бўлган:
ҳудудларда аҳолининг кам сонлилиги;
ибтидоий жамоалар яшайдиган ҳудудлар ўртасида қатъий чегараларнинг мавжуд эмаслиги;
ишлаб чиқариш кучларининг мавжуд эмаслиги ёки етарли даражада ривожланмаганлиги ва бунинг оқибатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг камлиги;
жамоа мулкининг мавжудлиги;
товар айрибошлашнинг йўқлиги;
кишиларнинг одатда камсонли ижтимоий гуруҳларга бўлинганлиги (оила, уруғ) ва б.
Ибтидоий жамиятда асосий ижтимоий тузилма бу уруғ бўлиб, у ўз навбатида қон-қардошликка ҳамда мулк ва меҳнатнинг умумийлигига асосланган. Уруғнинг асосий хусусияти шундаки, у ҳудудий иттифоқ бўлмасдан, балки кишиларни қариндошлиги асосида муйян ҳудудда бирлаштирган. Умуман олганда, уруғчилик жамоасида ўз-ўзини бошқаришнинг асосий белгилари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: уруғ раҳбарларининг сайлаб қўйилиши ва мансаб имтиёзларининг мавжуд эмаслиги.
10. ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожи, мулкий ва ижтимоий тенгсизлик (шу жумладан, синфий фарқланишлар ҳам) шубҳасиз ибтидоий жамоа тузумининг инқирози ва уруғ-қабилачилик ҳокимиятининг давлатга айланишида биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган. Бироқ давлатнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитлари фақат шу омиллар билангина чекланмайди. Уруғчилик жамоасининг алоҳида оилаларга бўлиниб кетиши, аҳолининг ҳудудий жойлашувга ўта бориши, урушларнинг тез-тез содир бўлиб туриши, қабилалар ҳарбий ташкилотларнинг кучайиши, дин таъсирини ҳам улар қаторига киритиш лозим1. Шунингдек, жамиятнинг ривожланишига табиий омиллар, яъни иқлим шароитлари, аҳолининг денгиз ва бошқа сув ҳавзалари яқинида жойлашганлиги ёки ўрмон ва чўл ҳудудларида истиқомат қилиши кабилар ҳам таъсир ўтказган.
11. ДАВЛАТГАЧА БЎЛГАН ЖАМИЯТЛАРДА: ИЖТИМОИЙ НОРМАЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ҲОКИМИЯТ
Do'stlaringiz bilan baham: |