Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


а) соҳа (тармоқ) юридик фанларининг маълумотларини умумлаштириш; б)


Download 0.96 Mb.
bet3/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

а) соҳа (тармоқ) юридик фанларининг маълумотларини умумлаштириш;
б) фалсафий қоидаларни аниқлаштириш;
в) бошқа фанлар билан ўзаро алоқада бўлиш (масалан: мантиқ, социология, иқтисодиёт назарияси, сиёсатшунослик, тарих ва б.);
г) давлат ва ҳуқуққа оид ҳодисаларни бевосита амалиётда қўллаш (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш, ҳуқуқ ижодкорлиги, юридик техника ва б.).
Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги. Иқтисодий фанлар жамиятнинг базисини, яъни ишлаб чиқариш муносабатларини, хўжалик соҳаларини ташкил этишни, молия, кредит ва бошқаларни ўрганса, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани жамиятда устқурманинг муҳим қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига ўзининг асосий предмети сифатида қарайди. Уларнинг ўзаро таъсири ва алоқаси давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиётга қанчалик боғлиқ эканлигини ўрганишга ва аниқлашга ёрдам беради.
Фалсафа фани билан боғлиқлиги. Фалсафа табиат ва жамият ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганади. У жамият, инсон, давлат ва ҳуқуқ масалаларига ижтимоий ҳодиса сифатида қараб уларни умумий тарзда кўриб чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафа қонуниятларига асосан жамиятда давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганади. Ўз навбатида ушбу фанлар бир - бирини такрорламайди, балки тўлдиради. Фалсафа давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини билишнинг асосидир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафани мазкур ҳодисалар юзасидан маълумотлар (манбалар) билан қуроллантиради.
Социология фани билан боғлиқлиги. Социология фани жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этадиган, жамият аъзоларининг ҳуқуққа муносабатини, уларнинг давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги фикрларини ўрганувчи фандир. Мазкур фан давлат ва ҳуқуқ назарияси фани учун тегишли маълумот ва хулосаларни беради. Ўз навбатида, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ушбу маълумот ва хулосаларни умумлаштириб, назарий-илмий қонуниятларни илгари суради.
Сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги. Сиёсатшунослик сиёсатни, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, давлат ҳокимияти, жамоат ташкилотлари ва уларнинг фаолиятини, давлат ва шахснинг сиёсий-ҳуқуқий муносабатларини ўрганади. Ҳар иккала фаннинг ҳам ўрганиш объекти жамиятни бошқариш билан боғлиқ масалалар ҳисобланади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling