Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Рағбатлантиришга лойиқ хизмат асосан қуйидаги хусусиятларда намоён бўлади


Download 0.96 Mb.
bet114/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Рағбатлантиришга лойиқ хизмат асосан қуйидаги хусусиятларда намоён бўлади:

  • ижтимоий фаол хулқ-атвор ва ижобий вазифаларни бажаришда;

  • шахснинг ўз бур­чига виждонан муносабатда бўлишида;

  • шахс ўз вазифаларини на­мунали бажариши ёки умумэътироф этилган фойдали натижага эришишида ва бошқалар.

Рағбатлантиришнинг белгилари қуйидагилардан иборат:
1. Хатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлади. Бунда рағбатлантириш, шахсга тартибга солувчи таъсир кўрсатар экан, ижтимоий фойдали хулқ-атворнинг муайян турини қатъий белгиламайди, балки рағбатлантириш тўғрисидаги нормада кўрса­тилган оқибатлар мақбул ва фойдали эканлигига ишора қилади.
2. Рағбатлантириш чоралари ижобий хулқ-атворни юридик жиҳатдан маъқуллайди, тақдирга лойиқ ихтиёрий хулқ-атворни жа­мият ва давлат томонидан тақдирлаш шакли сифатида амал қилади. Шу маънода рағбатлантириш маъқуллаш турларидан биридир. Ҳуқуқий рағбатлантириш учун эса маъқуллашнинг юридик шакл­лари зарур бўлади.
3. Рағбатлантириш жамият учун ҳам, рағбатлантирилаётган субъект учун ҳам фойдали бўлиб, уларни ижобий оқибатлар билан қаноатлантирган ҳолда, турли манфаат­ларни уйғунлаштиради.
4. Рағбатлантириш, одатда, анча таъсирчан юридик омил ҳисобланади.
Ҳуқуқий рағбатлантириш назорат қилувчи, даъват этувчи, ахборот бериш, кафолатлаш, тақсимлаш ва тарбиялаш функцияларини бажаради. Хусусан, ҳуқуқий рағбатлантиришнинг ижтимоий назорат функцияси шахснинг муайян фаолиятини мувофиқлаштиради, даъват этиш функцияси мажбуриятларни ошириб бажаришга ва ижтимоий фойдали ижобий ҳаракатлар содир этишга даъват қилади; ахборот функцияси рағбатлантириш орқали муайян юридик ахборотни, бошқарув субъектидан объектга узатилувчи маълумотларни ўзида мужассамлаштиради; баҳолаш функцияси ёр­дамида бошқарувчи орган муайян шахснинг тақдирлашга сазовор хулқ-атворини расман ижобий баҳолайди, уни тан олади ва маъқул­лайди, фаолиятнинг жамият учун фойдалилик даражасини акс этти­ради; кафолатлаш функцияси интизом ва тартибни мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароит яратади; тақсимлаш функцияси намунали хулқ-атвор учун рағбатлантириш чораларини мустаҳкамлаб, субъ­ектларнинг шахсий манфаатларини ифодаловчи муайян неъматлар­дан фойдаланиш шартларини ҳам белгилайди; тарбиялаш функ­цияси шахсда ижобий руҳий кайфият ва қониқиш ҳиссини уйғотади, кишиларни ташаббускорликка, фидокорона меҳнатга, ижодий фао­лиятга руҳлантиради. Шундай қилиб, рағбатлантириш фуқароларда ҳуқуқий онг, юксак ҳуқуқий маданият ва маънавий фазилатлар шаклланишига кўмаклашади.
Шу ўринда рағбатлантирувчи санкциялар кўплаб норматив ҳужжатларда жазо чоралари (салбий санкциялар) билан деярли ёнма-ён ўрин олишини алоҳида қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Бунга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (180-модда – “Меҳнат учун рағбатлантириш” ва 181-модда “Инти­зомий жазолар”), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (102-модда – “Рағбатлантириш чоралари” ва 105-модда – “Интизомий жазо чоралари”) ва бошқа норматив ҳужжатлар мисол бўла олади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling