Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet122/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Сиёсий асос. Сиёсий нуқтаи назардан баҳолаганда, фуқаролик жамиятидаги сиёсий тизим ва сиёсий бошқарувнинг мазмун-моҳиятини ҳуқуқий давлатчилик ифода этади. Бошқача айтганда, ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиёсий моҳиятини, сиёсий шаклини ташкил этади. Бу икки ҳодисанинг ўзаро муносабати шакл билан мазмуннинг ўзаро алоқадорлигини акс эттиради. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, фуқаролик жамияти тўла маънода мавжуд бўлишининг шак-шубҳасиз шарти ҳуқуқий давлатнинг мавжудлигидир. Ва, аксинча, ҳуқуқий давлат фақат фуқаролик жамиятидек ижтимоий маконда қарор топиши ва фаолият юритиши мумкин.
Фуқаролик жамияти билан ҳуқуқий давлатнинг ўзаро нисбатини иқтисод билан сиёсатнинг нисбати тарзида изоҳлаш ўринли бўлади. Буни Ўзбекистон мисолида яққол кўриш мумкин. Зеро, иқтисодий ислоҳотлар тегишли демократик сиёсий тузилмалар, институтлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида мулк шаклини ўзгартириш, хусусийлаштириш жараёнларини амалга оширишга қаратилган давлат тузилмалари вужудга келтирилди. Ҳукумат иқтисодиётни бошқаришнинг бозор усулларига ўтмоқда. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бевосита соҳавий маъмурий бошқарувдан қайтиб, бошқарувнинг функционал тизимига ўтди. Бунинг маъноси шуки, ҳукумат хўжалик юритувчилар фаолиятига бевосита аралашмайди, иқтисодиётни давлат йўли билан бошқармайди. У иқтисодиётни бозор йўлига ўтказишнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқади, иқтисодий жараёнлар ва иқтисодий комплекслар фаолиятини уйғунлаштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгаришларни амалга ошириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, тадбиркорлик ва рақобатчиликни ривожлантириш билан шуғулланади.
Фуқаролик жамиятининг сиёсий тавсифланиши фақат давлат тузилмаларини ривожлантиришдан иборат эмас. Демократия равнақ топиши учун фуқаролик жамиятида ҳурфикрлилик, сиёсий плюрализм ҳам қарор топиши зарур. Бунинг учун жамиятда том маънодаги кўппартиявийлик, жамоат ва нодавлат ташкилотларнинг кенг кўламли тизими, тадбиркорларнинг иттифоқлари, уюшмалари, меҳнаткашлар мустақил бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими вужудга келтирилиши лозим, токи бу тузилмалар давлат идоралари билан тенг ҳуқуқли муносабатларга кириша олсин.
Фуқаролар ва уларнинг уюшмалари давлат идоралари билан мулоқотда ҳуқуқнинг тенг субъектлари сифатида муносабатга киришадилар. Башарти, бу тенг ҳуқуқий муносабатларда томонлардан бирининг ҳуқуқига, манфаатига путур етказилса, у судга мурожаат этиши ва қонуний асосларда суд тартибида ўз ҳуқуқини тиклашга эришиши мумкин. Ҳуқуқий давлат нафақат фуқаролик жамиятини бошқарувчи тизим, балки ўзини ўзи бошқарувчи фуқаролик жамиятига боғлиқ, унинг манфаат ва эҳтиёжларига бўйсунувчи тизим сифатида майдонга чиқади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling