Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқий давлат”
Г.Гегель (1770-1831 йиллар) муҳим қисми ҳуқуқ фалсафасидан иборат бўлган дунё тўғрисидаги ўзининг фундаментал фалсафий тасаввурлари умумий тизими мазмунидан келиб чиқиб, давлатни таҳлил этади. Гегель талқинидаги давлат – бу ҳам ҳуқуқ, лекин энг кўп ривожланган ва мазмунан бой ҳуқуқдир. Чунки у қолган барча ҳуқуқлар – шахс, оила ва жамият ҳуқуқларини ўз ичига қамраб олади. Давлатни шахс ва жамият устида турувчи мутлақликка кўтараркан, Гегель фуқаролик жамияти ривожланишидан олдин давлат мавжуд бўлишини исботлайди. Гегелнинг фикрича, давлат ижтимоий ҳаётнинг ҳамма нарса ҳуқуқий асосда таркиб топадиган эркинлик салтанатини эслатувчи энг такомиллашган ташкилотидир.
“Ҳуқуқий давлат” ибораси илк бор XIX асрнинг дастлабки ўттиз йилида немис олимлари К.Велькер ва И.Х.Фрайхер фон Аретин асарларида учрайди. Бироқ ушбу тушунча (Rechtstaat)нинг биринчи юридик таҳрири ва унинг илмий амалиётга киритилиши уларнинг ватандоши Роберт фон Моль томонидан 1832 йили амалга оширилган. У ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимотга узлуксиз ривожланиб борувчи категория сифатида қараган. Айтиш мумкинки, ҳуқуқий давлат ҳақидаги ғоя шу даврлардан бошланиб, юз йилдан ортиқроқ вақт мобайнида немис олимлари ва сиёсатдонларининг ақл-заковатларини банд этиб келди.Иеринг, Еллинек, Дюги, Орну, Паунд, Спенсер ва бошқалар тимсолида Ғарбий Европа илғор сиёсий-ҳуқуқий тафаккури ўз даври ва ўтмиш тажрибаси нуқтаи назаридан ҳуқуқий давлат назариясини шакллантирганлар. Р.Иеринг (1818-1892 йиллар) ҳуқуқий давлат фақатгина давлат ҳокимиятининг ўзи белгилаган тартибда ўзи бўйсунадиган жойда, узил-кесил ҳуқуқий барқарорликка эга бўлган ерда мавжуд бўлади, деб ҳисоблайди. Фақат ҳуқуқ ҳукмронлигидагина миллий фаровонлик, савдо ва ҳунармандчилик гуллаб-яшнайди, халққа хос бўлган “ақлий ва ахлоқий кучлар” авж олади. Еллинек (1851-1911 йиллар) концепиясида давлат ўз халқи умумий манфаатларининг вакили сифатида, ҳукмронлик қилувчи, жамиятни юксак даражада ривожлантириш йўлида биргаликдаги индивидуал, миллий ва умуминсоний манфаатларни қондирувчи юридик шахс ҳисобланган халқ иттифоқи сифатида таърифланади. Октябрь тўнтаришигача Россияда Б. Н. Чичерин, П. И. Новгородцев, Н. М. Коркунов, Б.А.Кистяковский ва бошқаларнинг асарларида “ҳуқуқий давлат” ғоялари илгари сурилган. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling