Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ САМАРАДОРЛИГИ, БЕЛГИЛАРИ ВА УНИ ТАЪМИНЛАНИШ АСОСЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet117/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

109. ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ САМАРАДОРЛИГИ, БЕЛГИЛАРИ ВА УНИ ТАЪМИНЛАНИШ АСОСЛАРИ


Ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги – бу ҳуқуқий тартибга солиш мақсади билан эришилган натижа ўртасидаги нисбатдир.
Муайян давлатда амалда бўлган ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг самарадорлиги ушбу жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий - иқтисодий, сиёсий - ҳуқуқий ва маънавий омиллар билан белгиланадиган вазиятга боғлиқ бўлади.
Ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги кенг ва серқиррали тушунча бўлиб, унинг таркибий қисмларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • амалдаги қонунчилик тизимининг сифат жиҳати;

  • ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг самарадорлиги;

  • ҳуқуқни қўллаш субъектларининг ҳуқуқий онги даражаси;

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти даражаси.

Ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини таъминлашнинг қуйидаги асосларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, яъни бунда қонунчилик тахникасига қатъий амал қилиш, ижтимоий манфаатларни тўлароқ эътиборга олиш ҳамда ҳуқуқ нормалари амалда бўладиган жамиятдаги объектив қонуниятларни ҳисобга олиш;

  • ҳуқуқни қўллаш жараёнини такомиллаштириш. Бунда ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашнинг самарали уйғунлигини таъминлаш ҳамда жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни қарор топтириш;

  • ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ва бошқалар.



110. ҚОНУНИЙЛИК ТУШУНЧАСИ, ПРИНЦИПЛАРИ ВА УНИНГ НОРМАТИВ ВА ИЖТИМОИЙ АСОСЛАРИ


Қонунийлик – бу ҳуқуқ субъектлари томонидан қонунлар ва қонун ости актларига тўла ва аниқ амал қилинишидир. Қонунийлик – ҳуқуқ ва ҳокимият, ҳуқуқ ва давлатнинг узвий боғлиқлигида ўз ифодасини топадиган, ижтимоий-сиёсий ҳаётга ҳуқуқий тус берадиган кенг маънодаги сиёсий-ҳуқуқий ҳодиса.
Қонунийлик – ижтимоий ҳаётда ҳуқуқ ва қо­нун ҳукмронлигидан, ижтимоий муносабатлар барча иштирок­чилари томонидан ҳуқуқий нормалар кўрсатмаларини оғишмай амалга ошириш, мансабдор шахслар фаолиятидаги ҳуқуқбузар­лик ва зўравонликка қарши изчил курашиш, жамиятда тартиб ва уюшқоқликни таъминлашдан иборат ижтимоий-сиёсий ре­жимдир.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling