Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Социалистик давлат.
- Цивилизациявий ёндашув
Буржуа давлати. Дастлабки буржуа давлатлари (капиталистик давлатлар) бундан 200-300 йил муқаддам Европа ва Шимолий Америкада вужудга келган. Хусусан, улар буюк француз инқилобидан кейин кенг тарқалган. Буржуа жамиятининг хусусияти – расман мустаҳкамланган синфий тенгсизликка асосланган ўзидан олдинги ижтимоий-иқтисодий формациялардан фарқли ўлароқ, капиталистик ишлаб чиқариш усули ўз меҳнатини эркин сотувчи ишчиларга эга бўлганлиги учун ҳам анча илғор дейиш мумкин.
Социалистик давлат. Бундай типдаги давлатларни шакллантириш юзасидан ғоялар дастлаб назария сифатида К.Маркс, Ф.Энгельс ва В.Ленин асарларида илгари сурилган. Социалистик давлат, уларнинг фикрича, социалистик инқилоб натижасида вужудга келиши керак, яъни ҳокимиятни қўлга киритиш зўравонлик йўли билан амалга оширилиши лозим. Эски давлат машинаси синдирилиб, пролетариат (йўқсиллар синфи) диктатурасини ўрнатиш зарурати бунга сабаб қилиб кўрсатилган. Ишчилар синфи бутун халқ манфаатлари йўлида ағдариб ташланган эксплуататор синфлар қаршилигини бостириб бориши, шунингдек, “янги ёрқин келажак”ни бунёд этиш йўлида халқни ўз орқасидан эргаштириши лозим эди. Капиталистлар ҳукмронлигидан озод бўлган халқ ишлаб чиқариш воситаларининг умумийлаштирилиши шароитларида меҳнат унумдорлигини оширишда мислсиз сакрашни содир этади, фан ва техникани ривожлантиришда буюк ютуқларга эришилади, барча меҳнаткашлар янги ҳаётнинг фаол бунёдкорларига айланадилар ҳамда уларнинг барчаси давлат ишларини бошқаришга жалб этилади, деб тахмин қилинган. Цивилизациявий ёндашув – бу давлатларни ижтимоий-иқтисодий тузуми билан бир қаторда, кўпроқ уларнинг маънавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб типларга ажратишдир (Еллинек, Кельзен, Коркунов, Крюгер, Тойнби). Инглиз тарихчиси А.Тойнби цивилизацион ёндашувнинг ёрқин намоёндаси бўлиб, у цивилизацияни диний, руҳий, маданий ва бошқа белгиларига кўра бирлигини кўрсатувчи жамиятнинг ёпиқ, локал ҳолати, деб тушунтирувчи таълимот муаллифи ҳисобланади. Шу белгиларга кўра, у жаҳон тарихида 20 дан ортиқ цивилизацияларни ажратиб кўрсатади. Хусусан, Қадимги Шарқ (Миср, Хитой, Хиндистон), Қадимги Афина, Қадимги Рим, Ўрта аср давлатлари, ҳозирги замон давлатлари шулар жумласидандир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида юқоридаги анъанавий ёндашувлар билан бирга бошқа ноанъанавий мезонлар бўйича ҳам давлатлар муайян типларга ажратилади. Хусусан, уларнинг сиёсий режимига кўра уларни демократик ва нодемократик, ҳудудий жойлашувига кўра Осиё, Европа ёки Африка давлатлари, муайян ташкилотга аъзолигига қараб, Шанхай ҳамкорлиги, МДҲ, Европа Иттифоқи, Ислом конференцияси аъзо бўлган давлатлар кабиларга ҳам таснифлаш мумкин. Шунингдек, давлатларни ижтимоий – иқтисодий ривожланиш даражасига кўра энг ривожланган, ривожланган ва ривожланаётган давлатларга ажратиш ҳам кенг тарқалган. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling