25. ДАВЛАТНИНГ ШАКЛЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Давлат шакли давлатнинг моҳияти билан бевосита боғлиқдир. Чунки, давлат шакли тушунчасини ўрганиш орқали давлат ҳокимияти қандай уюштирилганлиги, унинг қайси идоралар орқали амалга оширилиши, ушбу идораларнинг ташкил этилиш тартиби қандай бўлиши, уларнинг вакиллик муддати, тузилиши, ўзаро муносабатлари, марказий органлар билан маъмурий-ҳудудий бирликлардаги маҳаллий давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабат, давлат ҳокимиятининг амалга ошириш усуллари ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Давлат шакли - бу ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий (давлат) режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш усуллари йиғиндисидир. Давлат шакли – бу унинг уч таркибий қисми (ёки томони) - бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти.
Давлат шаклининг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат:
бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда ташкил этишнинг муайян тартиби;
давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муайян тартиби;
сиёсий (давлат) режим, яъни сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга ошириш усул ва услубларидир.
26. ДАВЛАТ ШАКЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади:
ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий муҳит;
тарихий, миллий ва диний анъаналар, урф-одатлар;
табиий, географик ва иқлимий шарт-шароитлар;
сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати;
жамиятни ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси.
27. ДАВЛАТНИНГ БОШҚАРУВ ШАКЛИ
Do'stlaringiz bilan baham: |