Социалистик республикалар. (Париж коммунаси (1871 йил); Советлар республикаси (1917-1991 йил, собиқ Совет Иттифоқи); Халқ демократик республикалари (ХХР, ВСР, Куба). Бошқаришнинг ушбу шакли бир қатор мамлакатларда социалистик инқилоб натижасида вужудга келган.
Ҳозирги кунда республика шаклининг асосан қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: парламентар республика, президентлик республикаси, дуалистик (аралаш) республика.
Парламентар республика. Ҳозирги замон давлат бошқарувининг бир тури бўлиб, бундай республикада ҳукумат парламентга ўтказилган сайловларда кўпчилик ўрин олган партияларга тегишли депутатлар орасидан шакллантирилади (Италия, Исроил, Исландия, Германия ва бошқалар). Бундан ташқари, давлат бошлиғи – президент одатда, парламент аъзолари ёки махсус кенгаш томонидан сайланади. Ҳукумат парламент олдида жавобгар бўлиб, унинг фаолият муддати парламентга бўлган сайловларгача амалда бўлади.
Президентлик республикаси. Бунда президент давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади. Президент ҳукуматни ўзи шакллантиради ва ҳукумат унинг олдида жавобгар бўлади (АҚШ, Россия, Бразилия, Аргентина, Мексика ва бошқалар). Президент умумхалқ сайловлари асосида ўз лавозимига сайланади.
Дуалистик (аралаш) республика. Бундай бошқарув шаклида давлат бошлиғи - президент халқ томонидан сайланади. У хукумат бошлиғини тайинлашда расман иштирок этади, лекин хукумат бошлиғи ва аъзолари парламентдаги кўпчилик томонидан шакллантирилади (Франция, Финляндия). Бошқарувнинг бундай шаклида президент конституция асосида ижро ҳокимияти ва хукумат ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятлар келиб чиққан ҳолатда парламентни тарқатиб юбориш ваколатига эга бўлади.
28. ДАВЛАТНИНГ ТУЗИЛИШ ШАКЛИ
Давлатнинг тузилиш шакли - бу давлатнинг сиёсий ва маъмурий -ҳудудий тузилиши бўлиб, марказий ва маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни тавсифлайдиган давлат шаклининг таркибий қисмидир.
Давлатнинг тузилиш шаклига кўра: оддий (унитар) ва мураккаб (федератив ва конфедератив) кўринишлари мавжуд.
Унитар тузилишдаги давлат ягона бўлиб, у таркибий қисмлари суверенитет белгиларига эга бўлмаган маъмурий-ҳудудий бирликлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |