Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Маданий ва илмий-техник ҳамкорлик


Download 0.96 Mb.
bet26/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Маданий ва илмий-техник ҳамкорлик ҳар хил шаклларда ва турли давлатлараро миқёсларда амалга оширилади. БМТда бундай ҳамкорликни мувофиқлаштириш билан таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасалар (ЮНЕСКО), Атом энергетикаси халқаро агентлиги (МАГАТЭ) ва бошқа ташкилотлар шуғулланади. Маданий ва илмий-техник ривожланишнинг алоҳида масалалари эса давлатлар ва ноҳукумат ташкилотлари (масалан, Жаҳон демократик ёшлар ташкилоти, Илмий уюшмалар халқаро кенгаши, Халқаро архитекторлар уюшмаси) ўртасидаги икки томонлама ёки кўп томонлама шартномалар асосида ҳал қилинади. Халқаро ва илмий-техник ҳамкорлик доирасида илмий маълумотлар, санъат асарлари, мусиқа ва саҳна маданияти ютуқларини алмашиш, ўзаро мутахассислар тайёрлаш, фан ва маданият масалаларига доир турли конференциялар ва фестиваллар, олимлар, маданият арбоблари ва спортчилар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатилади.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик ер юзида нормал экологик вазиятни сақлаш бўйича кўпгина давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Ушбу фаолият кенг қамровли хусусиятга эга бўлиб, инсоннинг яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган экологик шароитларни яратишни назарда тутади. У БМТнинг ихтисослашган муассасалари йўналишида ҳамда минтақавий ва бошқа давлатлараро органлар доирасида фаол амалга оширилади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун давлатларнинг космонавтика, тиббиёт, биология ва электроника соҳаларидаги энг сўнгги ютуқлари қўлланилади. Давлатларнинг ташқи фаолияти халқаро ҳуқуқий нормаларга асосланади ҳамда жаҳон ҳамжамиятига кирувчи барча халқларнинг туб манфаатлари ва миллий хусусиятларини ҳисобга олади.
Мудофаа функцияси. Давлатнинг мамлакатни ташқи ҳужумдан мудофаа қилиш функцияси давлат фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Давлатнинг мудофаа функцияси иқтисодий, сиёсий, дипломатик ва ҳарбий усуллар билан амалга оширилади. Тинчлик даврида – бу мамлакатни ташқаридан қилиниши мумкин бўлган ҳужумга ҳар томонлама тайёрлаш. Ҳарбий даврда эса душман билан бевосита қуролли кураш шаклини олади. Бу кураш жараёнида мамлакатдаги барча кучларнинг ғалабага эришиш учун бирлашиши рўй беради.
Ҳозирги замон давлатларининг кўпчилиги мудофаа доктринасини қабул қилган бўлиб, унинг моҳияти бошқа давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан уюштирилиши мумкин бўлган агрессияни бартараф этиш учун мақбул даражада етарли бўлган куч ва воситаларни яратишдан иборат. Ҳарбий қаршилик масалаларига бундай ёндашув халқлар ҳаётида урушлар рўй бериши эҳтимолини жиддий камайтиради ва келгусида уларнинг секин-аста йўқолиб бориши истиқболини назарда тутади. Мамлакат мудофааси функцияси тушунчаси кенг қамровли ва кўп қирралидир. У мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, тинчлик даври ва ҳарбий даврда қуролли кучларнинг жанговар қудратини сақлаш бўйича давлат тадбирларининг бутун тизимини ўз ичига олади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling