Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet37/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

31. ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ

Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанига оид айрим адабиётларда “давлат механизми” ва “давлат аппарати” синоним тушунчалар сифатида кўрсатиб ўтилади. Давлат механизми анча мураккаб тушунча бўлиб, уни қуйидаги ёндашувлар асосида тавсифлаш мумкин:


Биринчидан, давлат механизми тор ва кенг маъноларда тушунилади. Тор маънода давлат механизми - бу давлат ҳокимиятининг аппарати бўлса, кенг маънода эса у жамиятнинг сиёсий тизимидир;
Иккинчидан, давлат механизми анъанавий тарзда фақат давлат ҳокимиятининг аппарати сифатида тушунилади;
Учинчидан, давлат механизми – давлат аппарати, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат бўлиб, улар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади.
Ҳар қандай холатда ҳам, давлат механизми барча таркибий қисмларининг фаолияти унинг ўз олдига қўйган мақсад, вазифалари ва функцияларини амалга оширишга қаратилгандир.
Давлат механизми турли тузилмалардан иборат бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • давлат аппарати;

  • давлат муассаса ва ташкилотлари;

  • давлат корхоналари.

Давлат механизмининг белгилари:

  • ўзаро боғлиқ ва иерархик жиҳатдан бир-бирига бўйсунувчи давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат;

  • жамиятни профессионал асосда бошқарувчи шахслар гуруҳининг мавжудлиги;

  • давлатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини ҳамда функцияларини амалга ошириш учун ташкилий, молиявий ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги;

  • ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва муассаса ҳамда давлат корхоналари ваколатлари ва фаолият доирасининг муайян ҳуқуқий асосларга эга эканлиги ва бошқалар.



32. ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИДА ҲОКИМИЯТЛАР БЎЛИНИШИ ПРИНЦИПИ


Ҳокимиятлар бўлиниши принципи - бу давлат ҳокимиятини қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига тақсимланишидир.
Давлат ҳокимияти ваколатларининг тақсимланиши (моҳияти)- бу учала ҳокимиятнинг мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир этишини таъминловчи тизимдир. Айни пайтда ушбу органлар ваколатлари шундайки, улар бир-биридан холи ҳаракат қила олмайди ва давлат ҳокимияти уч мустақил тармоқ кооперацияси жараёнида амалга оширилади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling