Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Ўзбекистон Республикасининг бошқарув шакли
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими
Ўзбекистон Республикасининг бошқарув шакли. Ўзбекистоннинг республика шаклида бошқариладиган давлат эканлигини тавсифловчи асосий белги ва хусусиятлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўзининг теран ифодасини топган. Жумладан, Асосий Қонуннинг 11-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
Конституциямизнинг 76-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, у қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва у давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими демократик тараққиётиниг стратегик йўналишларини, инсоннинг сиёсий ҳуқуқларини халқаро андозалар миқёсида белгилаб беради, халқаро ҳуқуқ устунлигини, ҳокимиятлар тақсимланишини, давлатнинг асосий органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларининг сайланишини, кўппартиявийликни, мафкуравий плюрализмни ўзида акс эттиради. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими демократик сиёсий режим бўлиб, унга қуйидаги белгилар хосдир: демократизм; республика бошқарув шаклининг мавжудлиги; ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги; сиёсий ва мафкуравий соҳада фикрлар хилма хиллиги; ўз-ўзини бошқаришнинг самарали тизимларини мавжудлиги; давлат сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги; фуқаролик жамияти институтларининг ривожланганлиги ва бошқалар. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling