Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳуқуқий муносабатнинг объектлари қуйидагилар


Download 0.96 Mb.
bet91/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқий муносабатнинг объектлари қуйидагилар:

  • моддий қадриятлар (ашёлар, мулк ва б.);

  • номоддий қадриятлар (ҳаёт, соғлиқ, шаън, қадр-қиммат ва б.);

  • маънавий ижод маҳсуллари (адабий асарлар, санъат, мусиқа, фан, компьютер дастурлари ва б.);

  • ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг фаолияти натижалари (масалан: маҳсулот етказиб бериш шартномаси, капитал қурилиш пудрати асосида юзага келадиган муносабатлар);

  • қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатлар (пул, акциялар, пластик карточкалар, дипломлар, шаходатномалар ва б.).

Ҳуқуқий муносабат субъектлари – ҳуқуқий муносабатларнинг субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлган иштирокчилари.
Ҳуқуқ субъекти – бу қонунга биноан ҳуқуққа эга бўлиш ва зиммасига юридик мажбуриятларни олиш лаёқатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахслар.
Жисмоний шахслар булар муайян давлат фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Юридик шахслар – қонун бўйича фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг субъекти бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар. Юридик шахслар ўз мулкида, хўжалик юритишда ва оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлар (корхона, муассаса ва б.).
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Ҳуқуқий муносабат субъектлари элементлари: ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати.
Ҳуқуқ лаёқати – шахснинг қонунда назарда тутилган субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. Юридик шахсларда эса ҳуқуқ лаёқати унинг Низоми тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling