Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet92/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Муомала лаёқати – фуқаро ёки юридик шахснинг ўз ҳаракатлари билан ҳуқуққа эга бўлиш ва ўзи учун мажбуриятлар яратиш қобилияти.
Муомала лаёқати бу шахснинг ўз ҳатти-ҳаракати орқали ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишининг қонунда белгиланган (тан олинган) имконияти. Муомала лаёқати фақат суд томонидан чекланиши мумкин. Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач, тўла ҳажмда вужудга келади.
Субъектив ҳуқуқ – бу субъектнинг содир этиши мумкин бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови.
Субъектив юридик мажбурият – субъектнинг содир этиши лозим бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови.
81. ЮРИДИК ФАКТ: ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ


Юридик фактлар – ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи ҳолатлар. Оқибатларининг хусусиятига кўра, ҳуқуқни вужудга келтирувчи, ҳуқуққа барҳам берувчи ва ҳуқуқни ўзгартирувчи фактлар фарқланади. Ирода белгисига кўра, юридик фактлар икки гуруҳга - ҳодисалар ва ҳаракатларга (ҳаракатсизликларга) бўлинади. Ҳуқуқ субъектларининг хоҳиш-иродасидан қатъи назар юз берадиган вазиятлар ҳодиса ҳисобланади. Масалан, табиий офатлар-ёнғинлар, сув тошиши, ер қимирлаши ва ҳ.к. Ушбу табиий офатлар натижасида, одамлар ҳалок бўлиши мумкин, уларнинг мол-мулкига зиён етади, бинобарин, зарарни қоплаш, мол -мулкни мерос қолдириш, суғурта пули тўлаш ва ҳоказолар билан боғлиқ тегишли ҳукуқий муносабатлар юзага келади. Ушбу ҳодисалар ўз ҳолича юридик аҳамиятга молик эмас ва ўз-ўзидан ҳеч қандай ҳолатларни вужудга келтирмайди, аммо бунга сабаб бўлиб хизмат қилади. Ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) – кишилар хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлган, уларнинг ўзи содир қиладиган ёки қилишдан тийиладиган фактлардир. Ҳаракатлар, ўз навбатида, қонуний (ишга ёки олий ўқув юртига ўқишга кириш, никоҳни рўйхатдан ўтказиш) ва ноқонуний (ҳуқуқбузарликларнинг барча турлари) бўлади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling