Ҳуқуқбузарлик субъекти – бу ҳуқуққа зид айбли қилмишни содир этган шахс, яъни ҳуқуқбузардир. Ҳар қандай шахс ҳам ҳуқуқбузарлик субъекти ҳисобланмайди, фақат ўз қилмишига жавоб бера оладиган, ақли расо шахсгина шундай субъект сифатида тан олинади.
Ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони. Бу жиҳат айблов билан боғлиқ. Содир қилинган қилмишига нисбатан шахснинг руҳий муносабати сифатида айб турли шаклларга эга. У қасддан ва эҳтиётсизликдан содир бўлиши мумкин. Қасд ўз навбатида – тўғри ва эгри қасдга бўлинади.
101. ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК: ТУШУНЧАСИ, БЕЛГИСИ, ТУРЛАРИ
Юридик жавобгарлик - бу ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини қўллашдир. Бу чоралар: шахсий (озодликдан маҳрум этиш); мулкий (жарима); ташкилий (муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш; ишдан бўшатиш) характерга эга бўлиши мумкин.
Юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарликнинг турларига кўра қуйидагиларга бўлинади: жиноий-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий, интизомий-ҳуқуқий.
Жиноий ва фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш суд томонидан амалга оширилади.
Юридик жавобгарлик куйидаги белгилари билан характерланади:
юридик жавобгарлик давлат мажбурлов чоралари билан боғлиқ;
юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ;
юридик жавобгарлик ҳуқуқбузар учун салбий оқибатларни келтириб чикаради (озодликдан, ота-оналикдан маҳрум бўлиш ёки содир этилган қилмиши учун жарима тўлаш ва хоказо);
нормаларнинг санкциясида ўрнатилган бўлади;
102. ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИКНИ ИСТИСНО ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР
Юридик жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар: зарурий мудофаа; охирги зарурат; буйруқни ёки бошқача тарздаги расмий вазифани бажариш; муомалага лаёқатсизлик ва ҳ.
Юридик жавобгарлик-ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш бўлиб, бунда айбдор шахс муайян ҳуқуқлардан (шахсий, ташкилий ва хоказо) маҳрум этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |