Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
103. ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Ҳуқуқий тартибга солиш механизми – жамиятдаги турли хил ижтимоий муносабатларни маълум кетма-кетликда ҳуқуқий тартибга солишга ёрдамлашувчи ҳуқуқий (юридик) воситалар тизими. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми жамиятдаги турли-туман ижтимоий муносабатларга мунтазам равишда ва муайян кетма-кетликда таъсир этиш жараёнидир. Ҳуқуқий тартибга солиш жараёни – ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир этиш, уларни амалга ошириш, ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг қатъий белгиланган тартибидир. Ҳуқуқий тартибга солиш ҳар қандай ижтимоий жараён сингари ўз бошланиш ва ниҳояланиш нуқталарига эга. Бу жараён давлат томонидан ҳуқуқий нормалар яратишдан бошланади. Ҳуқуқий норма халқнинг давлат идорасини ўзида ифодаловчи, уни ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига етказувчи восита сифатида вужудга келади ва амал қилади. Ҳуқуқий тартибга солиш жараёнини уч асосий босқичга ажратиш мумкин: 1. Ижтимоий муносабатларни меъёрга солувчи юридик норманинг яратилиш босқичи. 2. Ҳуқуқий норманинг амал қилиш босқичи. 3. Юридик нормада назарда тутилган ҳолатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келганда субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларнинг амалга оширилиш босқичи. Кўрсатилган уч босқичдан ташқари яна бир боғловчи қўшимча (факультатив) босқич ҳақида гапириш лозим. Бу факультатив босқич ҳуқуқни қўллашдир. Ҳуқуқий тартибга солиш жараёнининг уч босқичига учта муҳим элемент (ҳуқуқий ҳодиса) мувофиқ келади: а) ҳуқуқий нормалар; б) ҳуқуқий муносабатлар; в) субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларни амалга ошириш ҳужжатлари. Юқорида зикр этилган қўшимча босқичга мувофиқ тарзда ҳуқуқий тартибга солиш механизмида қўшимча (факультатив) элемент – ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари майдонга чиқади. Ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг ҳар бир элементи, ўз навбатида, ўзига хос кичик тизимни ташкил этади. Чунончи: – юридик нормаларнинг яратилиш босқичига мувофиқ келадиган тизимга – ҳуқуқий онг, ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжатлари, норматив юридик ҳужжатлар, ҳуқуқий нормалар, меъёрлар, ҳужжатларни тизимлаштириш, юридик техника ва бошқалар киради; – юридик нормаларнинг амал қилиш босқичидаги ҳуқуқий муносабатлар тизимига – ҳуқуқ субъекти, юридик фактлар, умумий ва конкрет ҳуқуқий муносабатлар киради; – ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш тизимига – ҳуқуқий муносабат қатнашчиларининг муайян хатти-ҳаракатлари, ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари киради. Юқорида санаб ўтилган тизимларни ҳуқуқий тартибга солиш жараёнининг бўғинлари деб аташ мумкин. Ушбу жараёнда амал қиладиган элементларнинг бир бутунлиги ҳуқуқий тартибга солиш механизмини ташкил этади1. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling