Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳуқуқий режимларнинг қуйидаги белгилари мавжуд


Download 0.96 Mb.
bet113/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқий режимларнинг қуйидаги белгилари мавжуд:

    • улар қонунчиликда белгилаб қўйилади ва амал қилиши давлат томонидан таъминланади;

    • ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини махсус шаклда тартибга солишни мақсад қилиб қўяди;

    • муайян ҳуқуқий воситалардан ташкил топган ҳуқуқий тартибга солишининг махсус тартибини намоён этади;

    • алоҳида ҳуқуқ субектларининг манфаатларини амалга ошириш учун қулай ёки ноқулай шарт – шароитларни белгилаб беради.

Ҳуқуқий режимларни қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:

  • ҳуқуқий тартибга солиш предметига кўра: конституциявий, маъмурий, экологик, божхона ва бошқа режимлар;

  • юридик табиатига кўра: моддий ва процессуал;

  • юридик мазмунига кўра: валюта, бож, солиқ ва бошқа режимлар;

  • ўрнатиладиган субъектлари доирасига кўра: қочоқлар, фуқаролиги йўқ шахслар, мажбурий кўчирилган шахслар ва бошқалар учун режимлар;

  • ифода этиш шаклига кўра: қонуний ва шартномавий;

  • фойдаланиш доирасига кўра: давлат миқёсидаги ва халқаро (масалан, халқаро иқтисодий зоналар, алоҳида халқаро ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудудлар)



107. ҲУҚУҚИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ: ТУШУНЧАСИ, ХУСУСИЯТИ, ФУНКЦИЯСИ ВА ТУРЛАРИ

Маълумки, кишилар онги ва хоҳиш-иродасига ҳуқуқ ёрдамида таъсир кўрсатиш кўринишларидан бири бу муайян фаолият турларини рағбатлантириш усули ҳисобланади. Ҳуқуқий рағбатлантириш – ҳурматга сазовор ихтиёрий хулқ-атворни юридик маъқул­лаш шакли ва чорасидир. Мазкур чоранинг кўрилиши натижасида субъект тақдирланади, унинг учун ижобий оқибатлар рўй берган саналади.


Хусусан, мамлакатимизда давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар – давлатнинг иқтисод, фан, маданият, санъат, Ва­танни ҳимоя қилиш ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари­даги юксак хизматлари учун фуқароларни рағбатлантиришнинг олий шаклидир.
Айни пайтда ҳуқуқий рағбатлантиришнинг қатор белгилари мавжуд. Авваламбор, ҳуқуқий рағбатлантириш ҳурматга сазовор ва тақдирлашга лойиқ хулқ-атвор билан боғлиқ бўлади. Бунда шахс давлат ва жамият олдидаги ўз хизматлари учун шундай ҳурматга сазовор бўлади. Кўпинча рағбатлантириш билан боғлиқ ҳужжатнинг мазмунида хизмат тўғрисида бевосита фикр юритилади. Шу боис хизмат ва рағбатлантириш ўртасидаги боғла­ниш яна бир карра таъкидланади. Масалан, Ўзбекистон Республика­сида тегишли соҳада ўрнак кўрсатган ходимлар учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ма­даният ходими” ва бошқа унвонлар назарда тутилади.
Рағбатлантиришга лойиқ хизмат деганда, субъект ўз вазифаларини намунали бажариши ёки умумэътироф этилган фойдали натижага эришиши билан боғлиқ бўлган ва рағбатлантиришни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қонуний хатти-ҳаракат тушунилади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling