Нутқ ва сўз бойлигини ривожлантирувчи машғулотлар 1-машғулот


-машқ.”Расмни бир бирига боғла” 5та расмли карточкаларни болалар бир-бирига боғлаб ҳикоя тузиб беришлари керак. 4- Машғулот


Download 17.31 Kb.
bet2/3
Sana27.01.2023
Hajmi17.31 Kb.
#1131607
1   2   3
Bog'liq
Нутқ, сўз бойлиги

3-машқ.”Расмни бир бирига боғла”
5та расмли карточкаларни болалар бир-бирига боғлаб ҳикоя тузиб беришлари керак.

4- Машғулот.
Мақсад: Гапириш оҳанги билан таништириш, сўз бойлигини ошириш, одамларга эътиборли, ҳамдард бўлиш, гуруҳдаги ҳар бир болага эътиборли бўлишни ривожлантириш. Болаларда тафаккурни ривожлантириш.
Саломлашиш муҳитини яратиш.
Ҳар бир машғулотда олдинги машғулотда фойдаланилмаган ҳолда саломлашиш усулини қўллашдан бошланади.


1. Мулоқотдан бир лаҳза.
Болалар жуфт-жуфт бўлиб суҳбат қиладилар. Улар бир-бирлари билан ўзлари учун муҳим ва қизиқарли бўлган мавзуда суҳбатлашадилар: « Мен севган ҳайвон», «Ўтган ойдаги менинг энг қувончли куним», бу ўйинда 2 та ўқувчи аввалига қарама-қарши ўтириб суҳбатлашади, кейин эса бири стулга ўтиради иккинчиси тикка турга ҳолда суҳбатлашадилар. Ундан кейин эса бир-бирларига орқаларини ўгириб ўтириб олиб, суҳбатни давом эттирадилар.
Уларга қайси тарздаги суҳбат ёққанини ва нима учунлигини таҳлил қиладилар.


2. Гапириш оҳанги.
Болаларда бир-бирини ҳис қилишни ва тушунишни эшитиш идрокини ва эмпатияни ривожлантириш.
Психолог гапириш оҳанги ҳақида тушунча беради. Шундан сўнг болаларга навбат билан бир фикрни ҳар хил оҳанг ва ҳислар ( жаҳл, хурсандлик, ўйланиб, хафалик) билан айтиш таклиф этилади:
-Юр, ўйнаймиз.
-Ўйинчоқни бер ва х.к.
3. Ҳикоя туз.
Болалар қўлларидаги 4та расмли карточкаларни боғлаган ҳолда кичкина ҳикоя тузадилар. Педагог болаларга тўғри гап ёки ҳикоя тузишларида ёрдамлашади.

4. “Иссиқ картошка” ўйини
Болаларга бошловчи қўлидаги коптокчани “тасаввур қиламиз қўлимизда иссиқ картошка” деб тушунтиради. Картошка қўлимизни куйдирмаслиги учун уни тезда бошқа иштирокчига ирғитамиз. Картошкани илиб олган иштирокчи, бошловчининг кўрсатмасига кўра бирон-бир ҳарфдан бошланадиган сўз айтиши керак. Картошкани узоқ вақт ушлаб қолган ёки мўлжалда адашиб ушлолмаган иштирокчи ўйиндан чиқарилади ва шеър ёки ашула айтиб бериши лозим бўлади.


Download 17.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling