Нутк маданияти ва хукук Режа


Download 25.55 Kb.
bet1/2
Sana10.02.2023
Hajmi25.55 Kb.
#1188403
  1   2



Нутк маданияти ва хукук


Режа:

  1. Хукук ва тил

  2. Тил ва нутк

  3. Нутк маданияти тушунчаси

Хукук ва тил. Хар кандай ижтимоий алока, фикрлашув ва мулокот, жумладан, барча хукукий муносабатлар хам тил оркали намоён булади. Тилсиз фикрни ифодалаш мумкин булмаганидек, тил хам уз ифодасини фикрсиз шакллантира олмайди. Бинобарин, хукук инсонларнинг асосий эхтиёжлари ва манфаатларини таъминлайдиган, кафолатлайдиган восита булса, тил ана шу хукукнинг воке булишида, реаллашувида асосий омил булиб хизмат килади.
Хукукка оид хар кандай фикр, тушунча белги, харакат ходиса ва муносабат сузларда уз ифодасини топади, яъни сузлардан, иборалардан, атама ва терминлардан таркиб топган ифода колипига, ифода шаклига тушмагунча муносабат, ижтимоий алока, муомала (фикрлашув) юзага чикмайди. Фикрнинг, хусусан юридик фикрнинг вокелиги хам, мавжудлиги хам тилда намоён булади. Тилсиз, сузсиз хеч кандай аник ва тайёр холдаги юридик фикр булмайди. Юридик тилда фикр сузлар,
терминлар ва булар иштирокида тузилган муайян синтактик курилмалар - ran моделлари оркалигина шаклланади ва нуткда уз ифодасини топади: тил хукукнинг ≪яшаш≫ шартидир. Шунинг учун хам тил ва хукук жа1Ииятга хизмат килувчи ижтимоий, маънавий-маърифий ва рухий ходисалар хисобланади, тил хукукка рух бахш этади. Дархакикат, тил юристнинг тафаккур юритиш куроли булибгина колмасдан, балки хукукка оид утмиш билимларни хозирги авлодга етказиш, хукукий меъёрлар билан фукароларни таништириш куроли хамдир. Бугунги бой маънавий меросимиз булган хукукка оид барча билим ва таълимотларнинг мавжудлиги ва "тириклиги" хам тил туфайлидир.
Демак, ХУКУК тармокларига оид кашфиётларнинг сифати, конунларнинг устуворлиги бевосита бамисоли уммон булган тил воситаларидан мохирона фойдаланишга хам богликдир. Хукукий демократик жамиятни шакллантириш сари амалий кадамлар куйилаётган хозирги жараёнда инсон хукуклари ва эркинликпарини таъминлаш, конунларнинг устуворлигига эришиш, давлат бошкарувининг изчил ва мукаммал тизимини жорий этиш билан боглик ислохотлар кетаётган бир пайтда конунлар тили ва услуби, юридик терминология, юриспруденция
тармокларига оид дарслик ва кулланмаларнинг "янги авлоди"ни яратиш энг долзарб масалалардан булиб турибди. Мустакил давлатчилигимиз янада такомиллаша бораётганлиги туфайли инсон хукуклари билан борлик, хилма-хил конунларнинг кабул килиниши, уз навбатида, хукукка оид минглаб янги терминларнинг юзага келишига хам сабаб б^лмокда, чунки ижтимоий хаётда хар кандай тушунча ёки ходисанинг
турил иш и унинг инъикоси сифатида терминларнинг бойишига сабаб булади. Бирок юзага келаётган хукукка оид тушунчалар, тилда суз ёки термин сифатида уз инъикосини топар экан, улар миллий тилнинг уз конуниятлари асосида ифодаланмори ва шакилланмори шарт. Айтайлик, танланаётган ва кундалик мулокотга кириб бораётган юридик терминлар вокеа-ходиса ва белги-тушунчанинг аник номини ифодалаяптими, бошка тиллардан узлашаётган терминларнинг узбек тилидаги мукобили
адабий тил меъёрларига мувофик келаяптими ёки йукми? Бу
масалалар юристлар билан филологлар хамкорлигида узининг
аник ечимини топса, максадга мувофик булади. Булажак юрист-
ларимизнинг давлатчилик, конунчилик хамда юриспруденция
тармокларига оид билимларни давлат тили заминида, шу тилнинг
узига хос конуниятлари, услубияти ва терминологияси билан
узвий борлик холда урганмоклари хаёт такозосидир.
Давлатимизда хукукий ислохотлар утказилаётган хозирги
шароитда конунлар тили ва услуби, хукук терминологияси му-
аммолари хамда замонавий юристнинг нутк маданияти маса-
лалари мухим ахамиятга эга. Хар кандай ислохотлар конун-
ларни узгартирмасдан амалга оширилмайди, бу эса уз-узидан,
янги-янги тил бирликлари (суз ва терминларнинг) ва шакллар-
нинг ривож топиши учун замин хозирлайди.
к;онун тилида нотурри кулланилган биргина товуш, кушим-
ча ва суз, хатто, биргина тиниш белгиси купол мазмуний ва
услубий хатоларни, нуксонларни, рализликларни келтириб чи-
каради.
Масалан, Бу вокеаларнинг барчаси менга ё д.
Бу вокеаларнинг барчаси менга ё т.
Мисолда келтирилган ё д в а ё т сузлари пароним, яъни
талаффузи ва шакли бир-бирига якин сузлар булса-да, маъ-
нолари хар хилдир. Уларнинг урнини алмаштириб куллаш гап-
нинг мазмунини тубдан узгартириб юборади. Шунинг учун хам
юристларимиз тергов хужжатларини ёзишда, конун лойиха-
ларини тайёрлашда, суд хукми матнларини тузишда уга зийрак
ва зукко, билимдон ва эхтиёткор булмоклари лозим. Чунки
тергов, суд жараёни билан борлик хужжатлар ёхуд конунлар
моддаларининг хар бирида инсон такдири ётади. Шундай ки-
либ, ХУКУК ва тил бир жараённинг икки томони булиб, ХУКУК
мазмун булса, тил уша мазмуннинг воке булишидаги восита-
дир. Мазмун билан шаклнинг уйрунлашуви эса акл сохибининг
кобилиятига борлик булади.

Download 25.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling