Нъюкасла касаллиги pseudo pestis avium Режа
Download 36.5 Kb.
|
Нюкасл 21
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кечиши ва клиник белгилари.
Эпизоотологияси. Нъюкасла касаллигага биринчи ўринда товуқлар мойил бўлади. Куркалар ҳам касалланади. Лекин бу тур паррандаларда ҳар доим ҳам касаллик типик ҳолатда намоён бўлавермайди. Табиий шароитда, ёшидан ва зотидан қатъий назар, ҳамма паррандалар касалланади. Касаллик йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам учрайверади. Сунъий касалликка чумчуқ, тўти, еввойи ўрдакларда мойиллик анча кучли. Вирус организмга ҳар хил йўллар билан киради. Асосийси респиратор ва алиментар йўл ҳисобланади. Вирус организмга тушгач, шиллиқ пардалар орқали қонга ўтиб, сўнгра касаллик қўзғатади. Касаллик асосан ташқаридан келтирилган парранда, пат ёки носоғлом хўжаликлардан келтирилган тухум орқали юқади. Баъзан хўжаликнинг ўзидаги вирус ташувчилар, шунингдек вирус ажратиб турувчи объектлар орқали ҳам юқиши мумкин. Касал парранда касаллик қўзғатувчисининг асосий манбаи ҳисобланади. Касаллик бевосита контакт йўли билан ва зарарланган объектлар орқали ҳам юқади. Касалликнинг тарқалишида зарарланган тухумлар, атрофидаги соғлом паррандалар учун ўта хавфлидир. Носоғлом хўжаликда сақланган озуқа маҳсулотлари ҳам касаллик тарқалишига сабаб бўладиган омиллардандир.
Касаллик эпизоотия ҳолатида кечиб, биринчи марта қайд қилинган хўжаликка жуда катта талофат келтиради. 2-5 кун ичида 70-100 фоизгача парранда касалланади. Агар шахсий хўжаликларда қайд қилинса, бир қишлоқдан иккинчи қишлоққа ёки ҳовлига ўтиб кетаверади ва товуқлар «қирғинга» учрайди. Патогенез. Вирус организмга тушгач, септицемия пайдо қилади. Аъзоларга тарқалиб, ривожланиш жараёнида токсин ажратади. Бу эса ўз навбатида қон томирлар деворига таъсир этиб, яллиғланиш-некротик жараённи келтириб чиқаради. Қон сизилиб чиқа бошлайди, гиперемия ва қон қуйилиш рўй беради. Юрак мускуллари дистрофик-дегенератив ўзгаришга учраб, унинг фаолияти бузилади. Бундан ташқари, талоқ, жигар, буйрак, ошқозон-ичак ва бош мияда ҳам жароҳатланиш кузатилади. Кечиши ва клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 1-5 кун, баъзан бир ҳафта давом этиши мумкин. Нъюкасла касаллигида клиник белгиларнинг намоён бўлиши асосан организмда иммунитетнинг мавжудлигига боғлиқ. Иммунитет йўқ паррандаларда касаллик оғир ўтади. Бу ҳолат айниқса ёш жўжаларда кучли намоён бўлади. Улар бутунлай ҳолсизланади, нафас олиш қийинлашади. Нафас олганда оғзини очиб бўйнини чўзади, ўзига хос товуш чиқаради. Касаллик бошлангач, биринчи 4-5 кунда талофат кучли бўлиб, 80-100 фоизгача етиши мумкин. 8-10 кундан кейин эса камаяди. Асаб системасининг бузилиши кузатилади, бошда тремор ҳолати юзага келиб, қанот ва оёқлар фалажланади. Бўйни орқага қайрилиб қолади, баъзан кўкракга эгилган бўлади(22-23 расмлар). Катта ёшдаги товуқларда ҳам юқоридагидек ҳолат юзага келиб, иммунизация қилинмаганларда жуда оғир кечади. Тухуми кескин камайиб кетади. Ҳаддан ташқари ҳолсизланиб, кўзини юмиб, чўнқайиб туради, мудроқ босади. Шунинг учун айрим қишлоқларда бу касаллик «чўнқаймиш» деб аталади. Озуқага интилмайди. Эснагандек бўлиб, асаби бузилади ва ичи кетади. Иммунизация қилинмаган паррандаларда диарея ва нафас олишнинг оғирлашиш ҳоллари куза-тилади. Ичи яшилсимон, қон аралашган бўлади. Қанот ва оёқлари фалажланиб, ўлим 90-100 фоизгача боради. Download 36.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling