Нъюкасла касаллиги pseudo pestis avium Режа


Download 36.5 Kb.
bet6/6
Sana30.04.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1417310
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нюкасл 21

Иммунитет. Касалликнинг олдини олиш учун қуйидаги вакциналар қўлланилади.
- Штамма В1 (Б-прим)дан тайёрланган қуруқ вирус вакцина. Соғлом хўжаликларда бу вакцина билан 15-20, 45-60, 140-150 кунликда, кейинчалик ҳар 4 ойда 1 марта эмлаб борилади. Бир ампуласи 50 мл дистилланган сувда эритилиб, интраназол ва аэрозол усуллар билан қўлланилади. Пипетка билан бурунга икки томчи томизилади.
- «Ла-Сота» штаммасидан тайёрланган қуруқ вирус вакцина. Вакцина интраназол усул билан соғлом ва носоғлом хўжаликларда қўлланилади. Соғлом хўжаликларда 15-20, 45-60, 140-150 кунликда, носоғлом хўжаликларда 10-15, 35-40, 120-140 кунликда, кейинчалик ҳар 6 ойда бир марта эмлаб борилади. Интраназол усулда юборишда бир ампула вакцина (500 назол доза) 50 мл дистилланган сувда эритилади. Бурунга 2 томчи вакцина томизишдан олдин сув ичирилади. Вакцинациядан 1,5 соат кейин товуқларга сув бериш мумкин.
Сув билан ичирилганда эса 500 назол доза вакцина 1 л дистилланган сувда эритилиб, 2 кун эрталаб, ҳар бир жўжага 5 мл дан берилади. Вакцинациядан 6 соат олдин озуқа ва сув бериш тақиқланади. Иммунизация ўтгач, 1-1,5 соатдан кейин озуқа ва сув беришга рухсат этилади. Иммунитет 7-8 кундан сўнг пайдо бўлади.
- Штамма «Н» дан тайёрланган қуруқ вирус вакцина. Вакцина тирик бўлиб, ампулада чиқарилади. Катта ёшдаги клиник соғлом товуқларга қўлланилади. 1 мл вакцина (0,5 мл вирус массаси) 500 мл стерил физиологик эритмада эритилади. Эритма кўкрак соҳаси мускули орасига 1 мл миқдорда юборилади. Иммунитет 48 соатдан кейин пайдо бўлиб, бир йил давом этади.
Олдини олиш. Паррандачилик хўжаликларига фақат соғлом хўжаликлардан парранда ва тухум келтиришга рухсат этилади. Паррандачилик хўжаликларига кирадиган транспорт воситаларини дезинфекция қилиш зарур. Озуқа цехи ва омборларига ҳар хил ёввойи паррандаларнинг учиб киришига йўл қўймаслик керак. Ҳар бир партия жўжа чиқарилганда дезинфекция ўтказилади. Теварак атрофдаги хўжаликларнинг Нъюкасла касаллиги бўйича эпизоотик ҳолати кузатилиб ва ўрганиб борилади. Режа бўйича вакцинация ўтказиб турилиши шарт. Касаллик чиққач, дарҳол диагнози аниқланиб, карантин эълон қилинади. Карантин шарти бўйича жўжа очириб сотиш, паррандаларни бошқа хўжаликларга бериш, тухум чиқариш қатъий ман этилади. Ҳамма клиник касал паррандалар йўқ қилинади.
Паррандачилик фабрикалари, давлат, жамоа ва бошқа хўжаликлар ҳамда давлат ветеринария муассасалари тармоқларидаги ветеринария мутахассислари қуйидаги ишларни бажаришлари шарт:
- паррандачилик хўжаликлари, аҳоли пунктларида махсус ветеринария тадбирларини (касалликнинг олдини олиш учун эмлаш, диагностик текширишлар) амалга ошириш ҳамда паррандалар ҳолатини мунтазам равишда текшириб бориш;
- Нъюкасла касаллигининг олдини олиш учун эмлаш ўтказилган хўжаликларда, эмланган паррандаларда иммунитет пайдо бўлишини назорат қилиш.
Нъюкасла касаллиги пайдо бўлганлигига шубҳа туғилганда хўжалик (паррандачилик фабрикалари, давлат, жамоа хўжаликлари, корхоналари раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари ёки шахсий хўжаликлардаги паррандалар эгалари қуйидаги вазифаларни бажаришлари керак:
- хўжалик ичкарисига бегона кишиларнинг киришига йўл қўймаслик, паррандаларни хўжалик ичида аралаштирмаслик, ундан паррандалар, тухум ва бошқа парранда маҳсулотлари ҳамда асбоб-ускуналар, жиҳозлар, гўнгларни олиб чиқмаслик;
- касаллик пайдо бўлганлиги ҳақида хўжалик (аҳоли пункти), муассасанинг ветеринария мутахассисига ва туман бош ветеринария врачига зудлик билан хабар қилиш.
Хўжалик, давлат ветеринария муассасалари тармоқлари ветеринария мутахассислари касалликни дарҳол аниқлаш чора-тадбирларини кўриб, янги ўлган паррандалар (3-5 бош) ва касал паррандалардан (10-20 бош) олинган қон зардобини ветеринария лабораториясига текшириш учун юборадилар.
Нъюкасла касаллигига диагноз эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патологоанатомик ўзгаришлар ва лаборатория текшириш натижалари асосида қўйилади.
Туман бош ветеринария врачи касаллик пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг:
- дарҳол носоғлом хўжалик, аҳоли пунктига бориб, эпизоотологик ўчоқни йўқотиш ва инфекция манбаини аниқлаш билан шуғулланади;
- зарур ҳолларда ветеринария врачи (эпизоотолог)ни касаллик ўчоғи бор жойда барча тадбирларни ташкил этиш ва йўқотиш учун жавобгар этиб тайинлайди;
- бир сутка муддатда носоғлом хўжалик (аҳоли пункти)да карантин эълон қилинганлиги, касаллик тарқалиб кетишининг олдини олиш ва йўқотиш бўйича махсус комиссия тузилганлиги ҳақида туман ҳокимиятига материаллар юборади;
- шу билан бирга қўшни туманлар ветеринария врачлари ва юқори ветеринария ташкилотларига Нъюкасла касаллиги пайдо бўлганлиги ҳақида хабар беради.
Агар касаллик шаҳарларда учраса, алоҳида кўчалар, кварталлар ёки бутун шаҳарда карантин эълон қилинади. Нъюкасла касаллиги бўйича карантин ўрнатилган хўжалик ва аҳоли пунктларида қуйидагалар тақиқланади:
- Нъюкасла касаллигига чидамсиз бўлган паррандаларни бинолардан ташқарига чиқариш;
- паррандачилик хўжаликларига бегона кишиларнинг кириши;
- парранда ва маҳсулотларини сотиш, олиб чиқиш. Нъюкасла касаллиги бўйича носоғлом хўжаликлар (паррандачилик фабрикаси, фермалари)да қуйидагилар ўтказилади:
- ёш паррандаларда касаллик учраса, барча касал ва соғлом жўжалар қонсиз усул билан ўлдирилади, йўқотилади ёки утилга юборилади. Қолган клиник соғлом паррандалар гўштга сўйилади ёки касалликка қарши вакцина билан эмланади. Бу паррандалар алоҳида жойда сақланиб, карантин бекор қилинишидан 2 ҳафта олдин гўштга сўйилади;
- карантин даврида олинган тухум камида 10 минут қайнатилади ва носоғлом хўжалик ичкарисида озуқа учун ишлаталади.
Носоғлом паррандачилик хўжаликлари, фабрикаларида механик тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказилади. Гўнг ва тўшамалар биотермик зарарсизлантирилади.
Носоғлом хўжалик, аҳоли пунктида охирги касал парранда йўқ қилингандан, хўжалик майдончалари ва биноларида тўлиқ санация ишлари ўтказилгандан 30 кун кейин карантин бекор қилинади. Паррандаларни гўштга сўйиш ветеринария бўлимининг рухсати билан амалга оширилади ва лозим деб топилса, махсус жойларда бажарилади. Касалликка қарши кураш ва уни йўқотиш тадбирларининг ҳаммаси қўлланма бўйича амалга оширилади.
Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling