О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаллиф
- Ўқитувчи
- Администратор
- Ҳужжат юритувчи
- 3.1.9.Масофавий таълим маълумотлар базалари LearningSpace
- Schedule
- MediaCenter
тўплам
Бажариш: −Модул №1 бўйича назорат саволлари ёрдамида ўз ўзини бахолаш тести они арли? Ха: №2 модулга ўтиш ва х.к. Йў : айтадан топшириш Ў ув марказида текшириш айта топшириш Курс якуни Ўтди Ўтмади 13-Расм. Масофавий таълимни ташкил этиш босқичлари 3.1.8. Масофавий таълимни жараёнида қатнашувчи ходимлар таркиби Масофавий таълимни ташкил этишда бевосита турли тоифадаги ходимлар, профессор- ўқитувчилар ва дастурий таъминот гуруҳи талаб этилади. Масофавий таълим жараёнини ташкил этувчиларни қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин: масофавий курс муаллифи; услубчи; ўқитувчи (тьютор, координатор); администратор; ҳужжат юритувчи; телекоммуникация ва дастурий таъминот гуруҳи. Муаллиф - масофавий курсни яратувчи, уни янгиловчи ва таҳрирловчи шахс. Услубчи - масофавий курс муаллифига маслаҳатлар берувчи ва курсни таҳрирловчи шахс. Ўқитувчи - талабалар билан ўқиш жараёнида мулоқотда бўлувчи ва уларга ёрдам берувчи ҳамда уларнинг билимларини текширувчи шахс. Руҳшунос - ўқиш жараёнининг психологик мониторингни ташкил қилувчи шахс. Администратор - талабаларни қабул қилиш ва ўқишдан четлаштириш масалаларини ҳал қилувчи ва ўқув жараёнига малакали ўқитувчиларни жалб қилувчи шахс. 73 Ҳужжат юритувчи- ҳужжатлар билан ишловчи шахс. Телекоммуникация ва дастурий таъминот гуруҳи -дастурлар ва телекоммуникация ресурслари ишини таъминловчи шахслар. 3.1.9.Масофавий таълим маълумотлар базалари LearningSpace – ўқитувчи иштирокида ҳар бир талабага алоҳида йўл йўриқ бериш таъминланган ва гуруҳий ишлаш учун виртуал майдон яратилган модел асосида ишлайди. Тажрибаларнинг кўрсатишича энг юқори натижа ўқитувчи раҳбарлигидаги гуруҳларда қайд этилган. Бешта махсус маълумотлар базаси Lotus Notes талабаларга масалаларни ечиш, муҳокама қилиш ва машғулотларда иштирок этишга имконият яратади. Schedule маълумотлар базаси тизимнинг марказий модели ҳисобланиб, ўқув курси мазмуни, дастури ва машғулот мақсадини ёритиб беради. Талабаларга ўқув материаллари ва масалаларни кўришга, тестларда иштирок этишга, масалаларни ечишга ва тадқиқотлар ўтказишга имконият яратади. Schedule маълумотлар базаси ўқитувчи томонидан тузилган ўқув курси таркибини ёритади. MediaCenter маълумотлар базаси мақолалар, янгиликлар, китоб бўлимлари, реферат ва маълумотларни сақлаш учун хизмат қилади. У орқали World Wide Web сетига ва бошқа маълумотлар ташқи манбаларига кириш мумкин. MediaCenter бошқа қўшимча маълумотларни ҳам сақлашга имкон беради, жумладан талаба ўзининг шахсий имкониятлари ҳамда қобилиятларидан келиб чиқиб, мустақил изланишлар олиб бориши ҳам мумкин. CourseRoom маълумотлар базаси интерактив муҳитни яратади ва талабага бошқа талабалар ҳамда ўқитувчи билан баҳс юритишга, биргаликда масаларни ечишга, топшириқларни бажаришга имконият яратади. Profiles маълумотлар базаси талабалар ва ўқитувчилар тўғрисидаги ҳамда мулоқат учун зарур маълумотларни (манзил, телефон номери ва б.), расмларни ва ўқув курсининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Бунда талабалар ўзаро виртуал учрашишлари ҳам мумкин. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling