STELLUS қуйидагиларга имконият яратади;
ўқув материаллари ва тест топшириқларини тайёрлаш;
ўқув жараёнини бошқариш( шахсий ёки гуруҳий дарс жадвали тузиш);
ўқув юкламасини режалаштириш;
автоматик ёки ярим автоматик режимда тест ва бошқа назоратларни ўтказиш кетма-
кетлигини таъминлаш;
таҳлил учун статистик ҳисоботлар олиш.
Ўқув жараёни доирасидаги барча ҳолатлар маълумотлар базасида қайд этилади. Бу
маълумотлардан статистик таҳлиллар учун фойдаланилади.
REDKLASS 2.1. версиядаги масофавий таълим тренинги –дастурий-аппаратлар
воситалари, ўқув материаллари ва ўқитиш услуби комплекти бўлиб масофавий ўқиш, малака
ошириш, инсон фаолиятининг ҳар қандай соҳасида ўз билимини синаш ҳамда дастурий
маҳсулотлар, жиҳоз ва технологиялардан фойдаланиш ва бошқариш бўйича амалий
билимлар олиш учун фойдаланилади.
Масофавий тренинг асосида топшириқларни бажаришда СДТ REDKLASS қуйидаги
воситаларга эга:
Машқларни эмуляциялаш муҳити тингловчиларни тизим билан ишлаш, билимини
шакллантириш ва текшириш имкониятини беради ва махсус интерфейсга эга.
Машқлар конструктори турли хил ва босқичма-босқич машқларни тузиш ҳамда
фойдаланувчининг ҳаракатини баҳолашнинг турли тизимларини ўз ичига олади.
Виртуал лабораториялар фойдаланувчига реал дастурий-аппарат билан ишлашга
имконият яратади. Барча жиҳозлар ўқув марказда жойлашган бўлади, талабалар ўзларининг
иш жойларидан туриб дастурга киришга рухсат олишади.
Электрон адабиёт мультимедиали материалларни фойдаланувчининг иш жойига етказиш
учун хизмат қилади.
Тестлаш тизими тингловчилар билимини синовдан ўтказиш учун хизмат қилади.
Ўқув жараёнини бошқариш тизими ўқув жараёнини ташкил этиш, курс каталогини
бошқариш, тизимдан фойдаланувчилар ва уларнинг тизимга кириш ҳуқуқлари, ҳисобот,
тизимли каталог (ўқиш режими, ташқи ресурслар, ўқув курсини ташкил этиш услуби ва б.)
ни юритиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |