О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Ўқув муҳити асосан 2 қисмдан иборат бўлади


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

Ўқув муҳити асосан 2 қисмдан иборат бўлади: 
1. Ташқи – масофавий Интернетда ўқиш тўғрисидаги барча маълумотлар (ўқув 
дастурлари, дарс жадвали, ўқиш харажатлари, руйхатга олиш тартиби ва б.) берилган ва 
барча Интернетдан фойдаланувчилар учун рухсат этилган “Интернетда-ўқиш” сайтини 
яратиш. 
2. Ички- ўқув жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган барча воситалар мажмуига 
эга Интернет-илова –“Виртуал университет”ни ташкил этиш. 
Ўқув муҳитига бевосита кириш автоматлаштирилган: ҳар бир талаба (фойдаланувчи) ўз 
фамилияси ва исми бўйича ишлайди ва фойдаланувчининг ўқув жараёнидаги барча 
ҳаракатлари (эълон қилинган хабарлари, бошқа иштирокчилар хабарларини кўриши ва б) 
қайд этиб борилади. Ҳар бир фойдаланувчи ўз расми ёпиштирилган визит карточкасига эга 
бўлади ва унда ўзи тўғрисидаги барча маълумотларни кўрсатади. Визит карточкаси барча 
қатнашчилар учун рухсат этилган бўлади, фойдаланувчи расми унинг ҳар бир хабарида 
жойлаштирилади. 
Дастлаб масофавий таълим тизимига кириш ва ўқишга қабул қилишда фойдаланувчи 
билан ўқитувчи тезкор боғланади ва “Интернетда ўқиш асослари” курси бўйича танишув 
курси 
ташкил 
этилади. 
Ушбу 
танишув 
курсини 
масофавий 
ўқишга 
даъвогар(абитуриент)ларнинг барчаси ўтишлари шарт. Ушбу курснинг мақсади уларга 
масофавий ўқиш тартиб қоидалари, таълим муассасасида ўқитиш услуби тўғрисида 
тушунчалар бериш ҳамда ҳар бир фойдаланувчининг шахси ҳақида маълумот ва 
тасавурларга эга бўлишдан иборатдир. 
Ҳар хил даражадаги тизимга кириш имкониятига боғлиқ ҳолда ички ўқув муҳити 
қуйидаги 3 секторга бўлинади: 
1-сектор- ўқув тизимининг асосий сектори ҳисобланиб, талаба ва ўқитувчининг ўзаро 
алоқасини таъминлашга хизмат қилади ва унда бевосита масофавий таълим маркази 
(факультети) ходимлари ва ўқитувчилари томонидан назорат қилинадиган ўқув жараёни 
амалга оширилади. 
Ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги алоқа сектори ўз ўрнида 2 қисмдан иборат бўлади: 
1-қисм- тизимга умумий киришга рухсат бўлими. Бу тизим талабаларни бир–бири, 
ўқитувчилар ва ходимлар билан мулоқатини таъминлайдиган ресурслар ҳисобланади. Бунда 
очиқ форум (барча қатнашчиларни мулоқат жойи) ва ўқув жараёнида юзага келадиган турли 
хил саволлар ва муаммоларни ҳал этиш мақсадида махсус форум -“Ўқув бўлими” 
мавжуддир. 
2-қисм – фан бўйича ўқув кабинетларига ўхшаш ресурслар бўлими. Ҳар бир талаба фақат 
айни вақтда ўз гуруҳидаги дарс жадвалига мувофиқ қайси фанни ўрганаётган бўлса ушбу 
фан кабинетига киришга рухсат олади. Фан кабинетларига фан ўқитувчиси, ушбу гуруҳ 
талабалари ва факультет ходимлари кириш ҳуқуқига эга бўлади. 
Кабинет алоҳида Интернет-саҳифадан иборат бўлиб унда фанни ўрганиш бўйича барча ўқув 
материаллари (электрон адабиётлар, виртуаль лабораториялар, тестлар, назорат саволлари, 
ўқув режаси, талабанинг синов дафтарчаси ва б.) жойлаштирилади. Шунингдек, ушбу 
фандан ўқув машғулотлари ўтиладиган алоҳида форум ва Интернет-чат принципи асосида 
ташкил этилган конфенренц-зал мавжуд бўлади.
Ҳар бир фан бўйича ўқув машғулотлари зич график асосида олиб борилади. Фан модулли 
тизим асосида маълум кетма-кетлик бўйича ўрганилади. Талаба ҳар бир мавзу бўйича 


79 
ўқитувчи томонидан қўйилган саволларни асинхрон режимда ўз жавобларини форум 
кабинетга хабар орқали жўнатиб ҳамда синхрон режимда чат-технология асосида ташкил 
этиладиган реал форумда муҳокама қилади. Ҳар бир талаба яширин режимда фан бўйича 
назорат саволларига жавоб беради ва мавзуни ўзлаштириш бўйича аттестациядан (ЖБ) 
ўтади. Жавоб натижаларини фақат ўқитувчи кўради. Ўқитувчи ҳар бир талаба билан шахсан 
боғланиб, унинг жавобларини баҳолайди, унга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар беради.

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling