16- -расм. Ўқув жараёнини ташкил этиш кетма-кетлиги
3.2.2. ОТМда масофавий таълимни ташкил этиш учун тавсия
этиладиган стандарт ва дастурий таъминот
Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни ташкил этиш учун SCORM
(Sharable Content Object Reference Model) тавсия этилади.
SCORM спецификация ва стандартлар тўплами бўлиб, масофавий таълим тизими учун
ишлаб чиқилган ва у масофавий таълим ҳамда унинг ўқув материалларини ташкил этишга
бўлган талабларни ўз ичига олади. SCORM компонентларни биргаликда ва бир неча марта
ишлашини таъминлайди. Унда ўқув материаллари унча катта бўлмаган блоклар тарзида
ташкил этилган. Шу сабабли, масофавий таълим тизимини ким томонидан, қачон ва қаерда,
қандай воситалар ёрдамида яратилганидан қатъий назар қўллашга имкон беради. SCORM
XML стандартига асосланган.
ADL (Advanced Distributed Learning) ташаббус гуруҳи 1999 йил SCORMни яратиш
бўйича иш бошлаган. Ушбуни яратишда асос қилиб AICC ташкилоти томонидан 1999 йил
сентябрда яратилган «CMI001 — Guidelines for Interoperability» нинг 3-версияси олинган.
Бунга ўқитишни бошқаришнинг компьютер тизими (англ. Computer Managed Instruction,
CMI) ва унда фойдаланиладиган ўқув материаллари блоки (англ. Assignable Unit, AU)
киритилган. AU ва CMIнинг ўзаро таъсири тармоқ файлларини ўқиш/ёзиш орқали (CMI001
v1.0, 1993 йили яратилган) , ёки РТТР протоколи ёрдамида (CMI001 v2.0, 1998 йили
яратилган) ёки Javascript API (v3.0, 1999 йил) амалга оширилади. Электрон курс
элементларини ёзиш учун CSV форматидаги CMI001 матн файллларидан фойдаланилади.
Спецификациянинг 2 қисми (AICC ва CMI001) (узатиладиган маълумотлар модели ва
Javascript орқали ўзаро таъсир тавсифи) ADL гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган SCORM
RTE (Run-Time Environment) таркибига киритилган.
2004 йили SCORM 1,3 нинг 1-редакцияси ишлаб чиқилган. 2006 йил 3 версияси ва 2009
йил март ойида SCORM 2004 4th Edition ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |