65
.
Иккинчи модел Tony Bates томонидан ишлаб чиқилган ва унинг «Technology, Open
Learning and Distance Education» номли китобида ёритилган. Бу модел
ACTIONS деб
номланади ва масофавий таълим соҳасида қарорлар қабул қилишда, хусусан МТ
технологиясини танлашда фойдаланилади. Модел номи қуйидаги
ибораларнинг бош
ҳарфларидан олинган:
-
Access (Рухсат)- ушбу технологияни барча талабалар учун фойдаланиш мумкинлиги;
-
Costs (Харажатлар) – технологиядан фойдаланиш харажатлари таркиби,
битта
ўқувчи харажати;
-
Teaching and Learning (таълим бериш ва ўқитиш) - ўқитиш ва таълим бериш
педагогик технологияси, услуби;
-Interactivity
and
User-friendliness
(Интерактивлилик
ва
фойдаланишда
қулайлилик) – танланган технология қандай
интерактивликка эга, ундан қандай
фойдаланиш мумкин;
-Organizational issues (Ташкилий масалалар) – танланган технологияни жорий
этишда қандай ташкилий муаммолар мавжуд, уларни қандай ҳал этиш мумкин, бунинг учун
қандай ўзгаришлар қилиш керак;
-
Novelty (Янгилиги) – танланган технология қанчалик янги, замонавий.
-
Speed (Тезлик) – ушбу технология ёрдамида МТ курсини қандай
тезликда ташкил
этиш ва унга ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Ушбу модел масофавий ҳамда кундузги анъанавий таълимда талабалар билан ишлаш
учун яратилади. Иккала таълим турида ҳам бир хил ўқув
дастури ва дарс жадваллари,
назорат турлари ва уларни баҳолаш мезонларидан фойдаланилади. Бу каби ўқув
муассасаларида кундузги таълим талабаларининг сони масофавий таълимдагига қараганда
кўпроқ бўлиши мумкин. Ушбу масофавий курслар педагогика ва услубиётдаги янги
йўналишларни излашда қўлланилади. Бу моделга Англия ва Австралия Университетидаги
(http://www.une.edu.au) таълимни мисол қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: