О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Узоқдан бошқариш тизимлари
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стимулятор, электрон дарсликлар ва ўқув дастурлар
- Тест топшириш тизимлари
Узоқдан бошқариш тизимлари - мураккаб дастур, тизим ва ускуналарни реал ҳолатда
бошқариш ва уларда ишлаш имкониятларини яратувчи махсус тизимлар ёрдамида билим олиш йўли. Узоқдан бошкариш тизимларнинг асосий вазифаси талабага фақатгина амалий билимларни беришдан иборатдир. Стимулятор, электрон дарсликлар ва ўқув дастурлар - бу асосан назарий ва амалий билимларни компьютер дастурлари орқали талабаларга он-лайн ҳолатида узатиш йўли. Стимулятор ва электрон дасрликлар ҳозирги кунда таълим соҳасида жуда кенг қўлланиляпти. Тест топшириш тизимлари - бу махсус дастурлар ёрдамида талабаларнинг амалий ва назарий билимларини текшириб, баҳолашда фойдаланилади. Интернетнинг масофавий таълим портали бу махсус Интернет сайтлар (он-лайн ресурслар). Ушбу сайтларнинг асосий вазифаси - таълим жараёнини ташкил қилиш ёки талаба ва ўқитувчи ўртасида электрон он-лайн мулоқотни ўрнатиш, ўқитувчиларга ўқув 69 материалларини сайтга киритиш, талабаларга ушбу маълумотлар устида ишлашга ҳамда бошқа масофавий таълим сервисларидан фойдаланишга имконият яратишдан иборатдир.. 3.1.4.Масофавий таълим технологиясини танлаш ва масофавий таълимда ўқув жараёни Технологиянинг ҳаммабоп эркин фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги уни танлашда асосий омиллардан бири ҳисобланади. У асосан танланган гуруҳ таркиби ва ўқув муҳитига (фойдаланувчи жойлашган жой: уй, иш жойи, университет, ўқув маркази) боғлиқ бўлади. Шу сабабли, ўқув гуруҳининг барча аъзолари учун технология қулай бўлиши, фойдаланувчилардан қўшимча воситалар талаб этмаслиги зарур. Масофавий таълим технологиясини танлашда Бейтснинг қуйидаги 12 та олтин қоидасига амал қилиш талаб этилади: яхши таълим бериш кўп маънони англатади; ҳар қандай технологиянинг жалб этувчи ўз ижобий томонлари мавжуд; таълим технологиялари мослашувчан; супер-технология мавжуд эмас; ўқитувчи учун барча воситалардан фойдаланиш имкониятини таъминланг; барча турдаги иқтисодий омиллар билан боғланиши зарур; ўзаро алоқа ва мулоқат аҳамиятли; талабалар сони – энг асосий омил; янги технология эски технологиядан яхши бўлиши шарт эмас; ўқитувчидан янги технологиядан янада самарали фойдаланиши учун тренинг талаб этилади; команданинг мавжудлиги зарур; технология –муаммо эмас. Масофавий таълимни ташкил этиш курс вазифасини шакллантириш, белгиланган мақсадга жавоб берувчи услубиёт ва технологияни танлаш ҳамда қуйидаги турли хил ўқув вазиятларни яратишдан бошланиши лозим: ҳамкорлик педагогикаси; анъанавий ўқитиш; ўқув топшириқлари ва амалиёт; интерактив баҳслар; моделлаштириш; намойиш этиш; янгилик киритиш; ўйинлар; масала ва муоммоларни ечиш; мураббийлик. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling