О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


-Расм. Масофавий таълим курси намунавий таркиби


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

 
12-Расм. Масофавий таълим курси намунавий таркиби
3.1.6. Масофавий таълимни ташкил этиш шакллари 
Чат-машғулотлар –чат технологиялар асосида амалга ошириладиган ўқув машғулоти. 
Чат машғулотлар синхрон амалга оширилади, яъни барча қатнашувчилар чатга бир вақтда 
кирадилар. Бунинг учун масофавий ўқув маркази(юрти) да чат кабинетлар ташкил этилади. 
Веб-машғулотлар – телекоммуникация ва бошқа воситалар ёрдамида анжуман, семинар, 
иш ўйинлари, лаборатория ишлари, амалий машғулотлар шаклида амалга ошириладиган
масофавий машғулотлар. Веб-машғулотлар учун махсус таълим веб-форумларидан 
фойдаланилади. Ушбу ўқув шаклининг чат-машғулотлардан фарқи, машғулотлар асинхрон 
шаклда амалга оширилади, яъни фойдаланувчилар ўз маълумотларини ёзиб қолдиришади. 
Бунда талаба ва педагог ўртасидаги ўзаро мулоқат узоқ муддатда бўлиши мумкин.
Телеконференция – электрон почта ёрдамида маълумот ва ахборотларни юбориш орқали 
амалга оширилади. Бундай ўқитиш тизими “Ўқитишнинг табиий жараёни”,(“Natural 
Learning Manner”) деб ном олган.
Телеқатнашув. Бунга R.Bot 100 робот ёрдамида масофавий  таълимда иштирок этишни 
мисол қилиш мумкин. Масалан, Москва шаҳри мактабларида ушбу робот ёрдамида ногирон 
болаларни масофавий таълим асосида ўқитиш тажриба сифатида амалга оширилмоқда. 
Ногирон талаба уйда компьютер ёнида туриб робот ёрдамида эшитиб, кўриб, гаплашиб 
билим олади. Ўқитувчи саволлар беради, у жавоб беради. Худди шунингдек робот монитори 
ёрдамида ўқитувчи ҳам талабани кўриб туради ва талабада гуё ўз тенгдошлари орасида 
аудиторияда ўтиргандек таасурот уйғонади. Танаффусда у ўз тенгдошлари билан мулоқат 
қилиши ҳам мумкин. 
 3.1.7.Масофавий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш босқичлари 
Масофавий таълимда ўқув жараёнинин ташкил этиш қуйидаги босқичлар асосида амалга 
оширилиши мумкин: 
 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling