О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

Assessment Manager маълумотлар базаси ёрдамида ўқитувчи ҳар бир талабанинг ишини 
баҳолайди ва натижасини талабага етказади. Назорат ишлари, оралиқ ва якуний назоратлар 
материаллари 
талабаларга 
Schedule 
маълумотлар 
базаси 
ёрдамида 
етказилади, 
назоратларнинг бажарилиши текширилиб, натижаси электрон почта орқали Assessment 
Manager маълумотлар базасига узатилади. 
3.1.10.Масофавий таълимнинг дастурий таъминотлари 
Масофавий таълимнинг сифати унинг дастурий таъминоти ва ўқув материалларининг 
мазмунига ҳам боғлиқдир.
Дастурий маҳсулотнинг асосий кўрсаткичларига унинг функционал имкониятлари, 
ишончлилиги, амалийлиги, мобиллиги кабилар киради. Функционал имкониятлар 
дастурнинг функционал яроқлилиги, 
корректлилиг
и, ўзаро мулоқатга қобилияти орқали 
баҳоланса, ишончлилик хато ва носозликларга чидамлилиги, қайта тикланиш қобилияти
билан аниқланади. Амалийлиги тузилишининг соддалиги, фойдаланишда қулайлиги, 
тушунарли ва эркин бошқариш имкониятлари билан, мобиллиги мослашувчанлиги
ўрнатишни соддалиги, ўрин алмашинувчанлиги билан баҳоланади. 
Кенг тарқалган масофавий ўқитиш тизимларига қуйидагиларни мисол қилиш мумкин: 
 
Прометай 
 
WebTutor 
 
STELLUS 
 
RtadClass 
“Прометай” (версия-4) рус тилида фаолият юритадиган масофавий таълим тизими. 
Прометай тизими талабалар билимини синашга боғлиқ бўлмаган ҳолда тўлиқ циклли 
масофавий ўқитишни ташкил этишга мўлжалланган. Прометай корпоратив ёки Интернет 


74 
тизимларида масофавий ўқитиш ҳамда анъанавий ўқитиш шаклида қўшимча восита 
сифатида фойдаланилиши мумкин. 
Тизимда қуйидаги автоматлашган функциялар амалга оширилади: 
 
ўқув жараёнини бошқариш; 
 
таълим ресурслари ва уни бошқариш тизимига кириш 
ҳуқуқини тақсимлаш; 
 
таълим жараёни қатнашчилари мулоқатини чегаралаш; 
 
ўқув комплекси фойдаланувчиларининг фаоллигини қайд
этиш;
 
журнални юритиш; 
 
Интернет, корпоратив ва локал тармоқлар орқали
 
ўқитиш ва баҳолаш.
“Прометай” тизими юқоридагилардан ташқари қуйидаги кичик тизимларга ҳам эгадир: 
 
қайд этиш тизими; 
 
буюртмалар тизими; 
 
тўловлар тизими; 
 
гуруҳларни бошқариш тизими; 
 
ўқув материаллари кутубхонаси тизими; 
 
календар режа тизими; 
 
тест синови( баҳолаш) тизими; 
 
ахборотларни алмашиш тизими; 
 
маъмурият тизими; 
 
мультимедиа-сервер тизими; 
 
ҳисоботлар тизими; 
 
тестлар дизайнери; 
 
фойдаланувчи интерфейси. 
“Прометай” масофавий ўқитиш тизими бутун ўқув жараёнини автоматлаштириш 
имкониятини беради ва масофавий ўқитиш сифатини баҳоловчи қуйидаги мезонлар талабига 
тўлиқ жавоб беради: 
 
ҳар бир фан бўйича ўқув режаларининг мавжудлиги, календар режа билан танишиш 
имконияти; 
 
ҳар бир фан бўйича тармоқ дастурларини мавжудлиги; 
 
тармоқ ўқув адабиётларини шакллантириш учун воситалар ва тест топшириқлари 
учун дизайнерларни мавжудлиги; 
 
талабалар (тингловчилар) ва ўқитувчилар (тюторлар)ни ўзаро мулоқати учун 
қулайликлар; 
 
тизим билан ишлаш учун қулай ва тушунарли интерфейс ва б. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling