О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОНАЛАР ҲАҚИДА
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
ДОРИЛОМОН КУНЛАР КЕЛДИ... Онагинам! Дориломон кунлар келди, шафақлари ол, Қаён боқсанг, шайланишлар ва созлашлар тор, Олча гулин кўзларингга суртасан беҳол «Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор». Сўлғин-сўлғин лабларингдан учаркан шу сўз, Отагинам хзаёлимда ростлай бошлар қад. Дориламон кунларга қайт, онам, юмиб кўз Ўксик дилда бошланмасин десанг қиёмат. Бу табаит суюмлидир ҳам кўзлари кўр, Гоҳ шаробдан, гоҳ оғудан қилар бизни маст. Белгинангга тирак бўлай, онажоним, тур, Дориламон қуёшга боқ, унга қасдма-қасд. Юзинг ардоғли қуёшдай иссиқ ва маҳваш Кўзларингда умид ёнар тикилган они. Қорли кунлар билан кетсин дилингдаги ғаш, Қизғиш, лола ранг қоплайдир бу кун дунёни. Бу дунёнинг қир-дарасин хосияти мўл, Ерни яланг оёқ боссанг яйрайди танинг. Яшамоқ — бир тансиқ таом, унга урсанг қўл, Борган сари очиладир иштаҳанг санинг. Боғлардаги етилгуси ҳар мевали шох Ризқдир бизга, ризққа доим дил илинжликдир. Ўғлонларинг келар ана, очишиб қучоқ, Ўғлонларинг мева қадар бир ширинликдир. Онагинам! Ўзинг тортма давралардан, эл чорлаганда, «Тирикликнинг байрами», деб созлаганда тор. Ўзинг сўлғин лаблар билан пичирлагандай: «Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор». ОНАЛАР ҲАҚИДА ... Энажон, учайми Сизга худди ўқ, Энажон, йўл қараб кўзларим толди. — Гўдагим, шаҳарга боролмайман, йўқ, — Тоғангнинг хотини қўзилаб қолди. ...Ўғлиму, онамнинг ёзган хатларин Ногоҳ ўқиб қолиб ёндим, қизардим. Бу бизнинг айбимиз — турган қатланиб, Бу менинг ҳеч кимга айтмаган дардим. Умр-ку ўтди, босиб уруш деган тоғ, Ҳануз ўртар бевақт ҳижрон солган из. Нечун шу кексалик чоғлари ҳатто, Унга беташвиш бахт беролмаймиз биз. Сўзда-ку юксакдан юксакка олиб, Чиқариб қўямиз аршга улуғлаб Аҳвол танг келганда биз четда қолиб, Энг мушкул ҳолларда нега улар даф? Беллари букилиб, кўтараркан даст, Эзгу умидларга йўҚрилган чоқда Мунаввар келажак ота-онамас, Эналар қўлида йўлга кирмоқда. Майлига
Толғин чеҳраларга қуйилсин нурлар. Гўдаклар бир нафас Сизларга ўтсин, Бир лаҳза бор кир-чир, супур-сидирлар — Таманно келинлар, қизларга ўтсин. Бизлар ҳам тўхтатиб пойгани, отни Уни авайлайлик бир ғанимат он. Бор умрини бизга бахш этган зотни, Бир лаҳза севмоққа топайлик имкон. Бир лаҳза «чоп-чоп»у, «қув-қув»дан бўшаб, Эрк берайлик беҳол, шавқ, оҳимизга. Бир лаҳза яшайлик фарзандга ўхшаб, Онамизни олиб паноҳимизга. Йўқса бу нораста нидо қўймас, йўқ, «...Энажон, учайми Сизга худди ўқ»... * * * Онажон, ўтир, бир ҳасратлашайлик, Мен недир айтмадим, нимадир айтдим. Барчасин унутдим, сен-ла яшайлик, Югурик йўлларда тўхтадим, қайтдим. Онам, танҳогинам, ёлғиз ойимсан — Умринг саволлардир, яккаш саволлар, Сен менинг кўкракда оғриқ жойимсан, — Кечир, ололмадим уни даволаб. Нега, нега сўрар кўзларинг чўкиб, «Нега»лар сарғайтир рангингни кун-тун. Сўроқлар остида куз япроқ тўкиб, Кўклам келаверар, ҚУВОНЧ бермас ун. Таърифи энг буюк ҚУВОНЧДИР — эрнинг, Аёл талпинаркан минг дарё кечиб. Сен ўша ҚУВОНЧни урушга бердинг, Ўзинг ғамгин буюк ҲАСРАТни қучиб. Эшикдан эгилиб ҚУВОНЧ чиқар пайт, Сим қандоғ чидади кўкрак — тордаги. Ёстиқларга тўккан минг дардингдан айт, — Минг Соғинчингдан айт, ёстиқлардаги. Бошқасин қўявер, ортиҚи-ками, Ювсанг кетадиган қўлнинг гардидир. Энг буюк ғам, асли Қувончнинг ғами, Энг табаррук дард ҳам Соғинч дардидир. Онажон, ўтир, бир ҳайратлашайлик... Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling