О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи


Download 0.77 Mb.
bet20/88
Sana24.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1116684
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
Ona haqida she\'rlar

Турсуной СОДИҚОВА


* * *

Борсам онам: «Жонимга жон қўшгани


Турсунжоним келибди», — деб яйрарди.
Мен эсам-чи, ташиб қўша-қўш ғамни,
Нуқул болам ташвишида сайрардим,
Жонингизга жон бўлмадим, онам-а!

Дер эдингиз: «Чўнглар ичра чўнгимсан,


Турсунхон, деб атанг менинг боламни!»
Салтанатим бугун синди чўп мисол,
Султонлиғим етимликка таланди,
Сиздан кейин хон бўлмадим, онам-а!

Тевараги тўкис болам, бой болам,


Турсунбойим, дея алқаб ўтдингиз.
Минг бир камим теграмда чарх урса ҳам,
Юрагимда тоғлар бино этдингиз,
Сиздан кейин бой бўлмадим, онам-а!

Истарангни нурдан қилди худойим,


Турсунойим, ой боламсан, дедингиз.
Ул тўкислик бугун қани, ойимим,
Нур узатгич қуёшим сиз эдингиз,
Сиздан кейин ой бўлмадим, онам-а!
Сиздан кейин ой бўлмадим,
бой бўлмадим,
хон бўлмадим,
ҳаргиз бутун жон бўлмадим,
Онамў-ў-ў-ўв, онам-а...


* * *

Онажоним кетди-ю, қолди етим дил ўртада,


Онажонимсиз сағир ўтди талай йил ўртади.
Ҳар баҳордан изладим, ҳар бир кузакка бўзладим,
Сизсизин ҳолсизланиб, бўлди кўнгил қил ўртада.
Осмонга етди-ку армонларимнинг оҳлари,
Силкинар тавбам юкидин бул замин зил ўртада,
Кўз ёшим Нил ўртада, синдим-ку чил-чил ўртада.
Ўолатим айтур «онамлаб» бўзлаган тил ўртада.
Яхшиям ҳақ ёр эрур, ки тўлдирар кўксимга нур,
Кунда қаддимни тутар бардош деган фил ўртада.
Яхшиям ҳақ бор эрур, ҳар кун дилимни гуллатур
Ўлгани қўймас мени фарзанд деган гул ўртада.
Гоҳи кўкка чоғланиб, гоҳ заминга боғланиб,
Турсуной исми билан сўзона булбул ўртада.


Турсунбой АДАШБОЕВ


ОНАМНИНГ СЎНГГИ ИЛТИМОСЛАРИ

— Сўзларимни қулоғингга


Илиб олгин ахир сан.
Шаҳар олис, эшитмайсан,
Ўнғор тоғдан чақирсам.

Эҳтиёт бўл, шаънингга


Гард-у ғубор индирма.
Кўрар кўзим, укангни
Ёлғизлигин билдирма.

Берсин сенга боболарнинг


Бардошини, сабрини.
Қилиб тургин зиёрат
Ўғлим, отанг қабрини.

Тегирмоннинг тошидек


Йил айланар ўртадан.
Мендан кейин қишлоққа
Келмайсан, деб қўрғаман...

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling