О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саъдулла ҲАКИМ ОНА
- Саъдулла ҲАКИМ ОНАЖОНИМ
Хосият БОБОМУРОДОВА
ШАМОЛ Ҳар гал сочларимни силаган шамол, Бугун битта қўймай тўзғитиб кетди. Безовта кўнглимнинг асрорларини, Хазон баргларидай изғитиб кетди. Ҳамма булутларни ҳайдаб бошимга, Ёмғирларни узоқ-узоқ бўзлатди. Хоналарга бирма-бир кириб, Бир қадрдон изни излатди. Ногоҳ қуюн бўлиб осмонга ўрлаб, Уюштирди тоза юракларимни. Қўлларимдан юлиб, юлқилаб кетди, Маҳзун шеър битилган варақларимни. Холимни бир бора кўрмадинг сўраб, Эгилган қаддимни қилавердинг дол. Сен ҳам рақибларга қўшилиб кетдинг, Онам йўқлигини билдинг-а, шамол?.. Саъдулла ҲАКИМ ОНА Борми бу дунёда онадан азиз, Она билан ҳар бир хонадон азиз. Она ҳаёт осмонида Ёрқин қуёш бўлиб чарақлар. Фарзанд учун керак бўлса у Ҳатто чўғни кафтида сақлар. Борми бу дунёда онадан азиз, Она билан ҳар бир хонадон азиз. Қатра қондан бино дилбандин Боши узра бўлиб парвона, Фарзандининг ороми учун Оромини йўқотар она. Борми бу дунёда онадан азиз, Она билан ҳар бир хонадон азиз. Фарзандининг оёқларига Тасодифан кирса бир тикан, Энг аввал у мушфиқ онанинг Юрагига санчилар экан. Борми бу дунёда онадан азиз, Она билан ҳар бир хонадон азиз. Саъдулла ҲАКИМ ОНАЖОНИМ Онажоним — олам-жаҳоним! Биров эдим, бешов бўлиб соғиндим, Шеър тилимга тушов бўлиб соғиндим. Ўзим ўзимга ёв бўлиб соғиндим, Онажоним — олам-жаҳоним! Кунларим ойланди, йўқлай олмадим, Соғинчим сойланди, йўқлай олмадим. Йўлларим бойланди, йўқлай олмадим, Онажоним — олам-жаҳоним! Бир кун йўқламасанг ёр пушмон бўлар, Бир ой йўқламасанг ўғил қон бўлар, Бир йил йўқламасанг дўст душман бўлар, Онажоним — олам-жаҳоним! Сиз эса гиналар қилмайсиз сира, Ранжу адоватни билмайсиз сира. Меҳрингиз қуёши тортмас ҳеч хира, Онажоним — олам-жаҳоним! Кеча ўтирардим Сизни ўй суриб, Набирангиз Дурбек келди югуриб, Кўзимдан узилган киприкни кўриб, Онажоним — олам-жаҳоним! — Кимни соғиндингиз? — деди, — Онамни. — Яна кимни? — Яна онамни, болам. Икки кўз биланми? — Икки кўз билан. Онажоним — олам-жаҳоним! Сиз томон учирди кипригимни у: «Шамолларга бойлан, киприк, киприкжон. Тола нурга айлан, киприк, киприкжон. Бориб онажоним кўнглини ёрит. Шамолларга бойлан киприк, киприкжон. Дур шабнамга айлан, киприк, киприкжон. Бориб онажоним ғуборин арит!» Набирангиз зори бўлсин ижобат, Онажоним — олам-жаҳоним! Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling