О. Рамазонов, О. Юсупбеков тупрокшунослик ва дехкончилик олий ÿtçye юртлари учун дарслик


Download 7.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/139
Sana28.10.2023
Hajmi7.93 Mb.
#1729405
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139
Bog'liq
Тупрокшунослик-ва-дехкончилик.Рамазонов-О

Саволлар:
1. Алмашлаб экиш деганда нима тушунилади?
2. Алмашлаб экиш ротацияси ва схемаси х,ак,ида ту- 
шунча беринг.
3. Алмашлаб экишда экинларни алмаштиришнинг на- 
зарий асослари нималар?
4. Алмашлаб экиш таркибидаги олд экинлар к,андай 
гурухлардан иборат?
5. Алмашлаб экишнинг кандай турлари мавжуд?
30-§. УСИМЛИКЛАРНИ СУРОРИШ
Усимликлардан юкори хосил олиш уларни яшаш 
шароитларининг етарли ва макбул булишини такозо 
килади.
Узбекистан Республикасининг аксарият куп кисми 
адир минтакасида жойлашган булиб, етиштирилаётган 
маданий усимликларнинг ривожланиши мазкур худуд- 
нинг сув билан таъминланганлик даражасига боглик.
124


9СИМЛИКЛАРНИ СУРОРИШ
Усимлик сувни асосан тупрокдан олади. Республика- 
нинг текислик ва тог олди худудларида тупровдаги 
намлик сунъий сугориш ёрдамида яратилади.
Сунъий сугориш 
ХУДУД 
икдим-шароитига бопгак 
булади. Узбекистоннинг чул кисмида йил давомида 
100—150 мм ёгингарчилик ёгади. Йил давомида уму- 
мий бугланишга 1300—1700 мм сув сарфланади. Туп- 
рокнинг сув билан таъминлаш ва у билан боглик булган 
озука ва туз режими далада етиштирилаётган усимлик 
учун зарур булган микдорда сув бериш оркали бошка- 
рилади. Усимликларнинг сувга булган талаби унинг 
турига, илдизнинг ривожланганлик даражасига, усиш 
даврига ва бошкаларга боглик. Шу сабабли усимлик- 
нинг усиш даврида сувга булган эхтибжи — тупрок 
таркибидаги сувнинг микдори узгариб туради.
Усимлик тупрокдан сувни илдизи оркали олиб барг 
сатхидан мунтазам равишда буглатиб туради. Бу жара- 
ён транспирация деб аталади.
Гуза усиш даврида (1 туп усимлик) 100—150 кг сув 
бупттади. Барглар оркали сув бугааниши махсус био­
логик мослама — устица оркали содир булади. Бугла- 
ниш иссикликка, ёругликка, хавонинг намлигига, ша- 
молнинг йуналиши ва тезлигига, тупрокнинг капилляр 
хоссаларига боглик булади.
Сувнинг тупро^-усимлик-щво (атмосфера) тизими- 
даги харакати тупрок, усимлик танаси ва атмосферада 
хосил буладиган молекуляр, капилляр ва гравитацион 
кучлар таъсирида вужудга келади. Бу кучлар тупрок, 
усимлик хужайрасидаги эритмада босим хосил килади. 
Босим юкори жойдан босим паст жойга харакат бош- 
ланади. Натижада жуда майда найсимон бушликлар 
оркали сув тупрокдан усимлик танасига утади, баргла- 
ри оркали бугланади.
Сувнинг тупрокдан усимликка утиши осмотик куч­
лар
оркали бошкарилади. Осмотик босим хужайра эрит- 
масидаги сув молекуласининг куп кисми эриган модда 
ва ионлар билан боглик холда гидратлар хосил килган- 
лиги, эркин сув молекуласи микдори эса тупрок эрит-
125


ДЕЖОНЧИЛИК
масидагига нисбатан кам булганлиги сабабли хосил 
булади.
Диффузия таъсирида хужайрага утаётган сув унинг 
ички хажмини кенгайтиради ва осмотик босим хосил 
килиб, хужайранинг плазматик ва ташки кобигига таъ- 
сир этади. Хужайра кобиги бу босимга карама-карши 
тургор босим хосил килади. Осмотик ва тургор босим 
орасидаги фарк хужайранинг сув тортиш кучини бел- 
гилайди ва куйидаги тенглама билан ифодаланади:
S = Р - Т ,
бунда: S — хужайранинг сув тортиш кучи, атм; Р — 
осмотик босим, атм; Т— тургор босим, атм.
Барг оркали сувнинг бугланиши сув молекулалари- 
нинг барг сатхидан ажралиши ва кенгайиши булиб, 
буглатадиган иссикликка боглик булади. Натижада маъ- 
лум огирликдаги сув газсимон шаклга — бугга айлана- 
ди. Иссиклик пасайгач буг кайта сувга айланади (кон­
денсация).
Бугланиш — сув сатхидан маълум вактда ажралаёт- 
ган, газсимон шаклга айланган сувдир. Улчов бирлиги 
мм (калинлик) ёки м3 (хажм). Узбекистоннинг текис- 
лик кисмида йил давомида сув сатхидан бугланишга 
сарфланаётган сув микдори 1800—2000 мм ни ташкил 
этади.
Усимликларнинг сув истеъмоли асосан илдизлар ёр- 
дамида тупрокдан олаётган намлик билан барглар ор­
кали бугланаётган сувдан иборат. Улардан ташкари, 
тупрокдан бугланаётган, оковага сарфланаётган, илдиз 
таркалган катламдан пастга шимилаётган сувлар усим- 
лик учун умумий сув сарфининг таркибий кисмлари 
хисобланади.
Усимликларнинг сугориш тартиби деганда мазкур 
далага бериладиган сув микдори, унинг усиш даврла- 
ридаги тал аб и га караб таксимланиши тушунилади.
Экинларнинг сугориш тартиби куйидагиларга бог­
лик:
1. 
Иклим-шароит (харорат, ёгингарчилик микдори 
ва унинг фаслларига караб таксимланиши, хаво нам-
126


УСИМЛИКЛАРНИ СУРОРИШ
лиги, бугланиш жадаллиги, шамол, унинг тезлиги ва 
йуналиши).
2. Тупрок холати (механик таркиби, тузилиши, сув - 
физик хоссалари, шурланиш даражаси).
3. Гидрогеологик шароитлар (ер ости сувларининг 
чукурлиги, шурланганлик даражаси ва х.к.).
4. Хужалик-иктисодий шароитлар (кулланилаётган 
афотехника таркиби ва сифати, тупрок унумдорлиги
режалаштирилган хосилдорлик ва х.к.).
Экинларнинг усиб-ривожланиш даврида берилган 
сув микдори мавсумий, бир маротаба бериладиган сув 
микдори сугориш меъёри дейилади. Мавсумий суго- 
риш меъёри хар гал сугоришда далага бериладиган сув 
мивдорининг йигиндисига тенг булади:
М = т , + т , + т , + ... т .
1 2

П’
бунда: М — мавсумий сугориш меъёри, м3/га; т , , т 2, 
т 3, ... т п — хар галги сугориш меъёрлари, м3/га.
Мавсумий сугориш меъёри усимликнинг ривожла- 
ниш даврларига ва 
гидромодуль райондаги сугориш 
тартибига караб таксимланади. Хар бир гидромодуль 
районда хар кайси экин учун алохида сугориш тартиби 
белгиланади. Масалан, бу тартиб гуза учун 2—4—1 
шаклда булса, демак, шу гидромодуль районда 
мав- 
сумда гуза 7 марта сугорилади. Бунда гуза гуллагунча 
икки маротаба, гуллаш-кусак хосил булиш даврида 4 
маротаба ва етилиш даврида 1 маротаба сугорилади. 
Мавсумий сугориш меъёри гузанинг ривожланиш давр­
ларига караб гуллашгача 15—20%, гуллаш-кусак хосил 
булиш даврида 60—70% ва етилиш даврида 15—20% 
микдорда таксимланади.
Экинларни макбул сугориш меъёрини белгилаш 
учун: а)тупрок катламининг намикиш чукурлигини; б) 
тупрок катламининг энг куп нам сигимини; в)тупрок 
катламининг сугорищдан олдинги намлигини; г) суго- 
риш усулларини (бостириб, тахталарга булиб, жуяк 
олиб, эгат олиб, ёмгирлатиб ва х к.) билиш зарур.
Экинларни сугориш тартибини белгилашда тупрок 
катламидаги намликнинг сугориш олди макбул микдо-
127


ДЕХКОНЧИЛИК
рини аниклаш мухим ахамиятга эга. Гу за учун бу нам- 
лик мивдори 3 даврда: гуллашгача, гуллаш-кусак хосил 
булиш ва етилишда аникланади. Куп йиллик тажриба- 
лар асосида Узбекистоннинг сугориладиган дехкончи- 
лик минтакасида гуза мажмуасига кирувчи усимлик- 
лар учун сугориш олди макбул намлик дала нам сиги- 
мининг уртача 70% ини ташкил этади.
М.П.Меднис маълумотларига Караганда гузанинг тез- 
пишар навларининг сувга талаби нисбатан юкори. Тез- 
пишар навлар далада тупрокдаги намлик дала нам си- 
гимининг 75% ини ташкил этганда сугорилгани маъ- 
кул. Кечпишар навлар экилган далада бу курсаткич 
тупрок дала нам сигимининг 65% ини ташкил этганда 
сув берилса булади. Шурланишга мойил булган туп- 
рокларда сугоришдан олдинги намлик дала нам сиги­
мининг 75% ини (айрим холларда 80% ини) ташкил 
этиши керак.
Мавсумий ва хар гал сугориш меъёри ва вактини 
белгилаш намикиши зарур булган тупрок катламининг 
калинлиги билан боглик. Гуза мисолида усимликнинг 
ривожланиш даврида хар галги сугориш меъёрини аник- 
лашда тупрок катламининг калинлиги: шоналашга- 
ча — 0,5 м, шоналаш даврида — 0,7 м, гуллаш ва кусак 
хосил булиш даврида — 1 м ва етилиш даврида 0,7 м 
булгани маъкул.
Шурланган ва ер ости сувлари чукур булмаган да- 
лаларда сугоришга берилаётган сув микдори усим- 
лик талабига нисбатан 10—30% ортик булиши керак. 
Ортикча сув тупрокнинг илдиз таркалган катламида 
йигилган тузларни ювади, ер ости сувларининг устки 
кисмида чучук сув йигилиб, тузларнинг капилляр 
бушликлар оркали пастдан юкорига харакати кескин 
камаяди.
Усимликларни сугориш вактини баргнинг суриш 
кучи асосида хам 
белгилаш мумкин. С.А. Гилдиев 
маълумотларига 
Ка раган да 
баргнинг суриш кучи гуза­
нинг гуллаш давригача — 12 атм, гуллаш-кусак булиш 
даврида — 14 атм ва етилиш даврида —16 атм булганда 
сугориш зарур.
128


УСИМЛИКЛАРНИ СУРОРИШ
Мавжуд сув захираларидан ок,илона фойдаланиш 
асосида экинларни сугориш учун далага бериладиган 
сув микдори — меъёрини тугри аникдаш ётади. Бу- 
нинг учун тупрокнинг дала нам сигими, мазкур усим­
лик учун тупрокда намликнинг кам микдори ва нами- 
киши зарур булган тупрок катламининг калинлигини 
билиш зарур. Шу курсаткичларнинг мивдорини куйи- 
даги тенгламага куйиб усимликни сугориш меъёри аник- 
ланади:
XV = (А - В) х И + К,
бунда: W - сугориш меъёри, м3/га; А — катламдаги 
уртача дала нам сигими, %; В — сугоришдан олдин 
катламдаги уртача намлик (А — катламдагига нисба- 
тан %); И — катлам калинлиги, см; К — сугориш 
даврида бугланишга сарфланадиган сув микдори (\¥ 
нинг 5—10% ини ташкил этади), м3/га.

Download 7.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling