О. Рамазонов, О. Юсупбеков тупрокшунослик ва дехкончилик олий ÿtçye юртлари учун дарслик


Ландшафт табиий-иклим компонентлари ер юзи-


Download 7.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/139
Sana28.10.2023
Hajmi7.93 Mb.
#1729405
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   139
Bog'liq
Тупрокшунослик-ва-дехкончилик.Рамазонов-О

1. Ландшафт табиий-иклим компонентлари ер юзи- 
да кандай таркалган?
2. Ландшафтларнинг ер юзида таркалиш минтака- 
вийлиги нималарга боглик?
3. Ётик, (горизантал) табиий ландшафт деганда нима 
тушунилади?
4. МДХ кудудида кандай ландшаф т минтакалари 
мавжуд?
5. Тик (вертикал) ландшафт минтакалари деганда 
нима тушунилади?
4-§. ЕР ТУЗИШ ИШЛАРИНИ ЛОЙИХДПАШДА 
ЛАНДШАФТ ТАРКИБИНИ УРГАНИШ
Ер захираларидан жадал ф ойдаланиш жараёнида 
ландшафт мувозанатини сунъий равиш да сацлаш, ат- 
роф-мухитга салбий таьсир курсатишининг олдини олиш 
мухим ахамиятга эга.
Фойдаланишга мулжалланган ерларда ер тузишни 
ташкил этиш ландшафт-экологик ёндаш иш ни такозо 
этади. Бунинг асосини мазкур 
ХУДУД 
ландшафтининг 
типологик (харитасини тузиш) ва регионал (районлаш- 
тириш) фарклари, ички ва ташк,и курсаткичлари (мод- 
далар ва энергия мувозанати) таш кил этади.
Ландшафтдаги гупрок типлари ва ер турларининг 
сифат ва микдорий курсатгичлари асосида табиий жа­
раёнларни макбул даражада бош кариш ни, ер ресурсла- 
рининг потенциалидан унумли ф ойдаланиш ни таъмин- 
ловчи ердан фойдаланишнинг самарали агротехник, аг- 
ромелиоратив ва бошка тадбирларни лойихалаш ва 
амалга ош ириш мумкин.
Ландшафтнинг типологик таркиби унинг харитаси­
ни изохловчи маьлумотлар асосида урганилади. Ер за-
19


ЛАНДШАФТШУНОСЛИК
хираларини факат тупрок харитаси асосида бахолаш 
мумкин эмас. Шу сабабли лойщ алаш олдидан бажари- 
ладиган иш лар туман, хужалик худуди ландшафтини 
урганиш, урта ва катта масштабдаги хариталар тузиш- 
дан бошланади.
Л андш аф тнинг кичик ва урта масштабли харитаси- 
ни тузишда асосан синф, синфча, тип, типча, ланд­
шафт куриниш и каби таксономик бирликлар куллани- 
лади. Ж ам оа хужалиги, ширкат хужаликлари бирлаш- 
масининг худудлари урганилганда энг кичик бирлик­
лар — ландш аф тнинг морфологик кисмлари (паст-ба- 
ландликлар мажмуаси) инобатга олинади. Паст-баланд- 
ликлар ти п и к майдонларда урганилади. Улар гурухлар- 
га ёки типларга ажратилиб таснифланади.
Хужалик ландшафтини хар томонлама урганишдан 
максад мазкур худуддаги микроландшафтни, уларни 
харитага туш ириш типиклигини ва киш лок хужалиги 
ишлаб чикариш ининг ташкил этилишига яроклилиги- 
ни аникдаш дан иборат.
Катта масштабли ландшафт харитасида хар хил та- 
биий хосилаларнинг худудда жойлашишини, уларнинг 
ш аклини, чегарасини курсатиш (ажратиш) мумкин. Ха- 
рита изохида мазкур худуд тупрокларини, ландшафти- 
нинг узига хос хусусиятларини ёритиш мумкин.
Ер тузиш ишларининг барча турлари ва куриниш- 
ларини утказиш да ландшафт ва тупрок харитаси асос 
килиб олинади. Умумий ландшафт харитасидан фойда- 
ланилган холда алохида зах кочириш, урмон-мелиора- 
ция, ирригация ва мелиоратив шахобчалар куриш учун 
ландш афт хариталари тузилади.
Майда масштабли хариталарда (масштаби 1:1000000 
дан майда) одатда катта-катта регион ёки алохида дав- 
лат худуди тасвирланади. Уларни тузишда синф, синф­
ча, тип ва ландш аф т куринишини изохловчи бирлик­
лар кулланилади.
Урта масштабли хариталарда (масштаби 1:1000000 дан 
1:200000 гача) ландшафт куриниши, типологик ухшаш 
паст-баландлик гурухлари тасвирланади. Бундай харита-
20


ЛАНДШАФТ ТАРКИБИНИ УРГАНИШ
лар асосида ер тузиш ишлари планини тузишда атроф- 
мухит химоясига оид тадбирлар белгиланади.
Й ирик масштабли хариталарда (1:200000 дан йи- 
рик) ландш афтнинг типологик мажмуалари микроланд­
шафт даражасида тасвирланади. Улар асосида айрим 
хужаликда ер тузиш ишларини лойихалаш ва ташкил 
этиш, 
курилиш, архитектура режалаш тириш ишлари 
амалга оширилади.
Бирон бир ландшафтни урганиш дан олдин дастлаб- 
ки тасаввур — харита тузил ад и. Унда мавжуд маълу- 
мотлар асосида урганилаётган ландш аф тнинг тахминий 
холати, шакли ва чегаралари белгиланади. Сунгра дала 
текширувлари олиб бориладиган йуналиш, ландшафт 
таркибини, паст-баландликларини урганиш учун типик 
майдонлар ажратилади. Таниш иш йуналишлари буйлаб 
ландшафт худуди юзасидан умумий маьлумотлар оли- 
нади, тасаввур килинган холатнинг хакикатга якинли- 
ги, ландш афт куринишларида ердан фойдаланишнинг 
ахволи, типик майдонларнинг мазкур худудга мослиги 
аникланади. Ландшафтларни катта масштабда харита- 
лашда асосий услуб-йуналиш майдон таркибида ланд­
шафт структураларининг м орфологиясини типик май- 
донларда урганиш хисобланади.
Типик майдонларда тупрок устки копламининг ли- 
тологик (механик) таркиби, рельф шакли, намланиш 
шароити ва даражаси, тупрок-усимлик коплами, ланд­
шафтни узгаришига таъсир этувчи физик-географик 
жараёнлар аникланади. К,ишлок хужалик ишлаб чика- 
ришига салбий ёки ижобий таьсир этувчи табиий ходи- 
салар ва ландшафт морфологик курсаткичларига алохи- 
да эътибор берилади.
Ажратилган йуналишлар буйлаб типик майдонлар 
орасида ландшафтнинг таянч кесими куйилади. Олин- 
ган маьлумотлар асосида табиий ландш афт ва типоло­
гик мажмуа компонентлари орасидаги узаро боглик- 
лик, уларнинг хар хил иклим шароитида худудда тар- 
калиши аникланади, мазкур м айдоннинг ландшафт ха- 
ритаси тузилади.
21


Л АНДШ АФТШУ НОСЛ И К
Худуд ландш аф тини урганишда пастлик ёки баланд- 
лик (фация), курсаткичларининг таркибини изоую вчи 
ахборот куйидагича тузилади:
• Пастлик (баландлик) фация № ____ сана______
муаллиф_____ .
• Мутлок, баландлик, м.
• Пастлик (баландлик)нинг ахамияти (роли), (асо- 
сий, ёрдамчиси).
• М икрорельеф, унинг мезорельефдаги урни.
• Устки катлам нинг литологик таркиби.
• Тош, шагал мавжудлиги.
• Тупрок (тупрок кесимининг изохи).
• Намланиш даражаси.
• Ер ости сувлари чукурлиги, м.
• Усимлик ва дарахтзорлар тури.
• Табиий географик жараёнлар, содир булиш дара­
жаси.
• Киш лок хужалиги ишлаб чикаришига тускинлик 
килаётган табиий омиллар.
• Табиий захираларни узлаштириш ва самарали фой- 
даланишга оид таклифлар.
Якунловчи ландш аф т харитаси дала ишлари олди- 
дан мавжуд маълумотларнинг тахлили, мавжуд худуд 
ландшафта курсатгичларининг йуналиши, майдоннинг 
таянч кесимлари ва бошка маълумотлар хар томонла- 
ма урганилгандан сунг тузилади.
Ер тузиш иш ларини режалаштириш ва ташкил этиш- 
да худуд ландш аф тининг хилма-хиллигини урганишда 
куп кулланиладиган услублардан бири дала ландшафт 
кесимларига ажратишдир. Ландшафтни урганиш ва май- 
донларни харитага туширишда, таянч майдонларида 
ландшафт узгариш ларини кузатишда шу услубдан кенг 
фойдаланилади. Бу услубнинг афзаллиги шундаки, тан- 
ланган кесимда компонентларнинг узаро боглиьушги 
ва ландшафт-типологик мажмуи морфологик кисмла- 
рининг такрорланиш конуниятларини, тог ёнбагирла- 
рида геотизмнинг минтак,авий узгаришини аниклаш 
мумкин. Бунга эриш иш учун биринчи навбатда кесим
22


ЛАНДШАФТ ТАРКИБИНИ УРГАНИШ
йуналиши тугри олиниши, урганилаётган худуднинг асо- 
сий ландшафт-морфологик мажмуалари, унинг айрим
кисмлари кесимининг чизигига тушиши керак.
Иккинчидан, кесим йуналиш и буйича мавзули та- 
биий харита, агрокосмик суратлар етарли булиши, у 
худуднинг топографик асосига мос келиши зарур.
Танланган кесим йуналиши буйича (таянч майдон- 
лар) далада йигилган маълумотлар олдиндан тайёрлаб 
куйилган когоз шаклга ёзилади. Улар асосида л ан д ­
ш афт компонентлари чи зм а шаклида тасвирланади. 
Бунда кесим йуналишининг асосий чизиги худуднинг 
паст-баландлиги берилган топографик харитада курса- 
тилган гипсометрик нукталар буйлаб берилади. Л анд- 
ш афтнинг барча компонентлари асосий чизик устига 
Кабул килинган шакллар, шартли белгилар ва хоказо- 
лар куринишида тасвирланади.
Ер захиралари гурухига оид ландшафт хариталари- 
ни тузишда куйидаги тамойилларга ахамият берилади:
• киш лок хужалигига оид хариталар, космик сурат­
лар ва бошка маълумотлар асосида мазкур худуднинг 
тупрок-геоботаник ва ландш аф т шароитлари тугрисида 
аник тасаввур хосил килинади;
• харита ва уларнинг тушунтириш хатларида 
ХУДУД- 
ни изохловчи барча маьлумотлар, ер захираларининг 
сифати ва мивдорий курсаткичлари, уларни узлаш ти- 
риш натижасида салбий ёки ижобий томонга узгари- 
ши тулик ёритилиши зарур;
• космик суратларни тахлил килиш асосида м азкур 
худуд ландшафтини хар томонлама ва тулик ёри ти ш
тамойили кабул килинади;
• космик суратлар асосида ёритилган ландш аф т ха- 
ритаси худуд буйича мавжуд маьлумотлар (хариталар, 
табиий компонентларнинг микдорий курсаткичлари, 
тушунтириш хатлари) ёрдам ида такомиллаш тирилади, 
аникликлар киритилади ва ер тузиш ишларини таш - 
кил этишда фойдаланилади.
Ер захираларини ландш аф т асосида табиий р ай он - 
лаштириш худуднинг табиий захиралари хакидаги маъ-
23


ЛАНДШАФТШУНОСЛИК
лумотлар мажмуасидир. Улар кишлок хужалик ишлаб 
чикаришини ташкил этиш , асосий йуналишларни аник- 
лашда табиий-илмий асос хисобланади.
Табиий районлаштириш тупрок, геоботаник, агро- 
иклим районлаштиришдан тубдан фарк к,илади ва худуд- 
нинг табиий-иклим, геологик, морфологик, табиий гео- 
график, гидрологик, биоценоз ва ландшафтнинг бош- 
ка курсаткичларини тулик изохлайди.
Худуд табиий районлаштирилганда унинг табиий 
шароитлари, ривожланиш и, антропоген омиллар таъ- 
сирида узгариши акс эттирилиши билан бир каторда, 
кишлок; хужалигининг асосий йуналишлари мазкур та- 
биий-иклим ш ароитларига мос келишини, мавжуд за- 
хиралардан фойдаланиш даражасини хам уз ичига ола- 
ди.
Табиий районлаштириш асосида табиий-иклим ша- 
роитларини назарда тутган холда кишлок хужалигиниг 
ихтисослиги ва йуналиш и якин ва узок келажакни, 
жамиятнинг иктисодий-ижтимоий ривожланиши режа- 
лаштирилади ва амалга оширилади.
Й ирик масштабда табиий районлаштиришнинг асо­
сий бирлиги район хисобланади. Район алохида таби- 
ий-худудий мажмуа булиб, округнинг бир кисми хисоб­
ланади. Ландшафтни изохловчи асосий курсаткичлар 
билан ажралиб ту рад и.
Районни ажратишда асосий курсаткич унинг узига 
хос шароитини белгиловчи геоморфологик омиллар, 
ишлаб чикариш таркиби ва жадаллигини изохловчи 
экинлар тури ва м айдоннинг бир-бирига нисбати, иш­
лаб чикариш турларини мувофиклаштириш ва чукур- 
лаш тириш хисобга олинади. Агар район худудида пах­
та булса, у микрорайонларга ажратилади.
Районлаштириш и к к и хил куринишда утказилиши 
мумкин. «Тепадан-пастга» — дастлаб йирик таксоно- 
м ик бирликлар, «пастдан-юкорига» — дастлаб типоло- 
гик табиий мажмуалар кичик таксономик бирлик си- 
фатида умумлаштирилади, сунгра йирик гурухларга бир- 
лаштирилади.
24


ЛАНДШАФТНИНГ ХИЛМА-ХИЛЛИГИНИ ИНОБАТГА ОЛИШ

Download 7.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling