Оао "сибур-нефтехим"


Этилен компрессорининг ишдан чиқиши


Download 0.79 Mb.
bet40/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.2.11 Этилен компрессорининг ишдан чиқиши


Этилен совутиш агенти компрессорининг ишдан чиқиши совуқ блокнинг исиб кетишига (ЕА-1305, FA-1307Х ва ЕА-1306 ларнинг узиб қўйилиши) олиб келади, бу деметанизаторни таъминлаш оқимларининг сарфи, таркиблари ва температураларини ўзгариши ва колоннанинг иш режимини бузилишининг сабаби ҳисобланади. Шу вақтда ГАҚ деметанизаторининг ЕА-1807 конденсаторига этилен совутиш агенти бериш тўхтатилади, бу ЕA-1312Х, ЕA-1313Х кўп оқимли иссиқлик алмашгичларга суюлтирилган товар метан беришни тўхтатилиши, совуқ блокнинг янада исиши, таркибида водород бўлган газнинг таркибини ўзгариши ва ҚЦА қурилмасини тўхтатиш заруриятига олиб келади.
Шунинг учун, этилен компрессорини тўхтатишнинг жиддий оқибатларини кутиб ўтирмасдан, пиролиз гази компрессорини бешинчи поғонасининг хайдаш қисмидан оқимни машъалага ўтказиб, иссиқ секциядан совуқ блокга пиролиз гази беришни дарҳол тўхтатиш ва совуқ секцияни тўхтатишни амалга ошириш лозим.
Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланади. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракат-ларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.


8.5.2.12 Буғ беришни бутунлай тўхтатилиши


Пиролиз печларида ишлаб чиқариладиган ўта юқори босимли буғ (SHP) беришни тўхтатилиши, пиролиз гази компрессорининг дарҳол тўхташига ва совуқ секцияга пиролиз гази беришни тўхтатилишига олиб келади.
Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланади. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракат-ларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.
Корхона тармоғидан юқори босимли буғ (HP) беришни тўхтатилиши этилен ва пропан совутиш агентлари компрессорларининг тўхташига олиб келади. Шунинг учун, оқимни пиролиз гази компрессорини бешинчи поғонасининг хайдаш қисмидан машъалага йўналтириб, иссиқ секциядан совуқ блокга пиролиз гази беришни дарҳол тўхтатиш ва совуқ секцияни тўхтатиш лозим.
Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланади. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракат-ларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling