Оао "сибур-нефтехим"
DC-1401 реакторни полимерлардан куйдириб тозалаш жараёнининг тартиби
Download 0.79 Mb.
|
пуск
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаракат Буғ, мол. % Буғ, kg/h Ҳаво
- 1-ҳаракат “Қуритгични тўхтатиш”
- 2-ҳаракат “Босимни ташлаш”
- 4-ҳаракат “Регенерация гази беришни бошланиши”
- 6-ҳаракат “Регенерацияни охири”.
- 7-ҳаракат “ЭЭФ нинг босимини кўтариш”.
DC-1401 реакторни полимерлардан куйдириб тозалаш жараёнининг тартиби
34. Пуфлаб тозалаш тугаллангандан кейин тиқин (заглушка) ларни “ёпиқ” ҳолатда ўрнатиш лозим: ЕА-1406 иссиқлик алмашгичга этан бериш йўлидаги №3 (6”P 13020-A1D-H). тескари клапандан кейин, регенерация газлари коллекторига иссиқ этан бериш йўлидаги №4 (6”P 14077-A1D-H); паст босимли буғ бериш йўлидаги №5 (3”LS 14009-A1A-F); юқори босимли буғ бериш йўлидаги №6 (2”YS 14001-G54A-F); тақсимловчи манифольдга регенерация газларини бериш йўлидаги №7 (6”Р 14117-A1D-F); DC-1401Х га регенерация газларини бериш йўлидаги №8 (6”Р 14117-A1D-F); DC-1401Х реактордан регенерация газларининг чиқиш йўлидаги №9 (6”Р 14069-A1D-Р, 6”Р 14070-A1D-Р); регенерация газларини DA-1101 тоблаш колоннасига чиқиш йўлидаги №10 (6”Р 14070-A1D-Р); DC-1401Х реакторнинг куб маҳсулотларини тоблаш колоннасига дренаж қилиш йўли-даги №11 (2”Р 14074-В1D-Т, 2”Р 14075-В1D-Т). 35. DC-1401Х конвертерларга ЭЭФ бериш ва уни чиқариш йўлларидаги тиқинлар (заглушкалар - обтюраторлар) ни “очиқ” ҳолатда ўрнатиш лозим: DC-1401Х га ЭЭФ бериш йўлидаги №1 (12”P 14011-B2A-H, 12”P 14010-B2A-H); DC-1401Х дан чиқиш йўлидаги №2 (12”P 14017-B2A-H, 12”P 14016-B2A-H). 36. Тизимдаги босимни азот билан 200 kРа (орт) гача кўтариш лозим. Реактор заҳира ҳолатида бўлади. 8.8 ЭЭФ қуриткичини регенерациялаш тартиби (процедура)Гидридланган ΣС2 углеводородлар оқимидаги жуда оз миқдордаги сув этилен қуритгичларида ажратиб олинади, қуритгичлар 3Å молекуляр тутиб қолгичларнинг бир қатламига эга. Этиленни ажратиб олиш колоннасида гидратларнинг ҳосил бўлишини олдини олиш учун углеводородлар оқимидаги жуда оз миқдордаги сувдан қуритилади. Тизимга сув бир неча манбалардан келиши мумкин: пиролиз гази қуритгичларининг сифатсиз ишлаши; ацетиленни гидридлаш реакторларида метанлаш реакциясининг бориши; регенерациядан кейин конверторларнинг яхши қуритилмаслиги. “Қуритиш” режимида таҳминан 7 иш циклига мўлжалланган, фақат битта ЭЭФ қуритгичи мавжуд. Мазкур муддат (7 кун) ўткандан кейин ёки таҳлиллагич қуритгичдан чиқишда сувнинг ортиқча миқдорини кўрсатган ҳолатда, қуритгич “регенерация” режимига ўтказилади. Бунда ЭЭФ нинг оқими этиленни ажратиш колоннасига байпас йўл бўйича берилади. Қуритгични регенерациялаш жараёни қуйидаги ҳаракатлардан иборат: 1-ҳаракат “Қуритгични тўхтатиш”. Қуритгични тўхтатишдан олдин, қуритгични четлаб ўтган ЭЭФ нинг байпас йўлидаги тўсгич арматурани очиш лозим. Қуритгичга кириш ва чиқишдаги тўсгич арматура (кириш ва чиқишда иккитадан сурилма (задвижка)) ни ёпиш керак. 2-ҳаракат “Босимни ташлаш”. ЭЭФ ни пиролиз гази компрессорининг сўриш қисмига бериб, қуритгичдан босимни имкони бўлган минимал даражагача ташлаш керак. 3-ҳаракат “Қуритгичдаги босимни кўтариш”. Босимни ташлаш тугалангандан кейин, қурит-гични аста-секин совуқ регенерация гази билан, қозонларнинг ёнилғи газини тайёрлаш тизимидаги ишчи босимгача бўлган босим (~350÷400 kРа (орт)) остида синаш керак. Босим остида синашни, қуритгичга регенерация газларини бериш қувурўтказгичидаги байпас вентил орқали амалга оширилади. Юқорида кўрсатилган босимга эришилганда, регенерация газларини бериш йўлида ўрнатилган қўлда бошқариладиган тартибга солиш клапанини ёпиш ва регенерация газларини қуритгичга кириш ва ундан чиқиш қувурўтказгичларидаги тўсгич арматураларни тўлиқ очиш керак. 4-ҳаракат “Регенерация гази беришни бошланиши”. Қуритгичга совуқ регенерация газини ~500 ÷ 550 kg/h сарф билан беришни бошлаш лозим. Сарфнинг мазкур қийматига эришилгандан кейин, берилаётган регенерация газларининг температурасини, 120 °С/ h дан ортиқ бўлмаган тезлик билан, кўтаришга киришиш керак. Регенерация газларининг температураси TG-14060 термометрнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Температура ~ 232 °С га етганда, иссиқ регенерация газларининг сарф қийматини 500 ÷ 550 kg/h диапазонда тартибга солиш лозим. Регенерацияни олиб боришнинг умумий вақти таҳминан 8 соат. 5-ҳаракат “Совутиш”. Қуритгичдан чиқишда регенерация газларининг температураси ~ 215 °С га етганда, қуритгични совутишга киришиш лозим. Берилаётган регенерация газларининг температурасини 120 °С/ h дан ортиқ бўлмаган тезлик билан, ~ 20 °С гача пасайтириш керак. Қуритгични совутиш учун таҳминан 4 соат вақт сарфланади. 6-ҳаракат “Регенерацияни охири”. Совутиш тугаллангандан кейин регенерация газларининг оқимини тўхтатиш лозим. Регенерация газларини пиролиз гази компрессорининг сўриш қисмига бериб, қуритгичдан босимни имкони бўлган минимал даражагача ташлаш керак. 7-ҳаракат “ЭЭФ нинг босимини кўтариш”. Қуритгичдаги босимни аста-секин ЭЭФ нинг ишчи босими қийматигача кўтариш лозим. Бу билан бир вақтнинг ўзида қуритгични ишчи температурагача совутишни амалга ошириш керак. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling