Оао "сибур-нефтехим"


Ишлаётган ускунадан заҳирадагисига ўтказиш


Download 0.79 Mb.
bet44/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
пуск

8.6 Ишлаётган ускунадан заҳирадагисига ўтказиш

Заҳира ускуналар технологик жараёнларнинг иш циклини узлуксизлигини таъминлаш учун хизмат қилади ва улар доимий тайёрлик режимида бўлиши ва зарур бўлганда, асосий ускуна тўхтатилган вазиятда, ишга туширилиши лозим.


DC-1401A,B конвертерлар, ЕА-1401,S ребойлерлар, GA-1301,S, GA-1302,S, GA-1401,S, GA-1402,S, GA-1403,S, GA-1502,S GA-1410AX,BX,SX насослар учун заҳира ускуналар кўзда тутилган.
Қолган ускуналар заҳира ускуналарсиз ишлатилади ва доимо иш режимида бўлади.


8.6.1 Насос ускуналарни заҳирадагисига ўтказиш


8.6.1.1 Марказдан қочма насосларни заҳирадагисига ўтказиш

Совуқ секциянинг барча куб маҳсулоти ва флегма насослари марказдан қочма насослардир. Бу насосларнинг 0 о С дан паст температурадаги суюлтирилган углеводородларни ҳайдаши, уларни ишлатишнинг ўзига хос ажралиб турадиган ҳусусияти ҳисобланади ва уларни ишга туширишдан олдин, ҳайдаладиган муҳитнинг температурасигача, совутиш талаб қилинади.


“Совуқ” насосларни ишга туширишга тайёрлаш, анча вақт талаб қиладиган жараён ҳисобланади, шунинг учун заҳира насосга тезкор (оператив) ўтиш мақсадида, ҳар икки насосни совутиш бир вақтда бошланади. Заҳира насос доим тўлиқ тайёрланган режимда ушлаб турилади ва зарур бўлганда, тегишли йўриқномага мувофиқ. дарҳол ишга туширилади.


8.6.1.2 GA-1410 АХ, ВХ, SХ меъёрловчи насосларни заҳирадагисига ўтказиш

Заҳирадаги насос (насослар) соз ва ишга тушириш учун тайёр ҳолатда бўлиши лозим ва зарур бўлганда, тегишли йўриқномага мувофиқ. ишга туширилади.




8.6.2 DC-1401A/B конвертерларни заҳирадагисига ўтказиш

Зарур бўлганда реакторлар заҳирадагисига ўтказилади. Бу операция катта аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли пуҳта режалаштириш ва барча ходимларнинг ҳаракатларини аниқ мувофиқ-лаштириш талаб этилади.


Ишлаб турган реактор билан таққослаганда янги реактор анча актив бўлади ва у учун ЭЭФ таркибидаги водороднинг миқдорини нисбатан паст даражада ушлаб туриш ва реакторга киришда пастроқ температура талаб этилади. Назорат топшириқларининг тўғри ҳисобланиши ва реакция-нинг бориши устидан назорат ўрнатиш учун, қисқа вақт ичида кирувчи оқимларнинг параметр-ларини тегишли қийматларгача кўтариш, реакторларни заҳирадагисига ўтказишнинг асосий тарки-бий қисми ҳисобланади.
Ишлаб турган реакторни заҳирадагисига ўтказишнинг қоидаси заҳирадаги реакторни, ишлаб турган реактор билан параллел ишга туширадиган ҳолатгача етказишдан иборат. Сўнгра ишлаб турган реактор тизимдан ажратилади ва регенерация қилинади.
Реакторларни ўзгартиришда ацетиленни ўтиб кетишининг олди олинмаганлиги учун, ўтка-зишни бошлашдан олдин, товар этиленни чиқаришни, FB-8102В нокондицион этилен сферасига ўтказиш лозим.
Заҳира реакторни қуйидаги тартибда ишга тушириш лозим:

  1. Реакторга берилаётган ЭЭФ нинг температураси ва Н22Н2 нисбатини иложи борича максимал даражада пасайтириш лозим, бунда реактордан чиқишда ацетиленнинг миқдори 1÷2 ррm дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

  2. Заҳира реактордаги газни таҳлил қилиш лозим. Ичида водород ёки таркибида водород бўлган газ бўлса, реакторни ишга туширишга йўл қўйилмайди. Реактордаги газ азот бўлиши керак.

  3. Заҳира (ишга тушириладиган) реакторнинг чиқиш қисмидаги қўлда бошқариладиган сурилма (задвижка) нинг байпасини аста-секин очиш лозим. Реактордаги босимни гидридланган ЭЭФ билан 200 kРа (орт) гача кўтариш керак. Босимни машъалага ташлаш керак. Реактордан азотни сиқиб чиқариш учун бу жараённи камида уч марта такрорлаш лозим.

  4. Ишга тушириладиган реактордаги босимни аста-секин ишчи босимгача кўтариш, ундан кейин реактордан чиқишдаги тўсгич арматурани тўлиқ очиш керак.

  5. Ишга тушириладиган реактордан чиқишдаги оқим таҳлиллагичини ишга тушириш лозим.

  6. Реакторга ЭЭФ бериш йўлидаги қўлда бошқариладиган арматурани аста-секин очиб, уни ишлаб турган реактор билан параллел тарзда ишга тушириш керак. Н22Н2 нисбати ва ЭЭФ оқими температурасининг юқори бўлиши, катализатор қатламларидаги температуранинг кескин кўтарилишига олиб келишини ҳисобга олиш лозим.

  7. Ишлаб турган реакторни тўхтатиш ва ажратиш керак. Реакторнинг юқори температураси ва таркибида водород бўлган газнинг мавжуд бўлиши, температуранинг назорат қилиб бўлмайдиган даражада кўтарилиб кетишига олиб келиши мумкин. Буни олдини олиш учун реактордан босимни машъалага ташлаш ва уни азот билан пуфлаб тозалаш керак. Ташлашни сақловчи клапаннинг байпас клапани орқали амалга ошириш лозим.

  8. Реакторга берилаётган ЭЭФ температурасини пасайтириш лозим. Н22Н2 нисбатини 1,0:1,0÷1,2:1,0 гача камайтириш керак. Оқим таҳлиллагичи бўйича тозалаш сифатини назорат қилиб, реакторнинг ишини оптимал шароитга келтириш лозим. Реакторнинг қатламлари орасидаги температурани назорат қилиб, уни критик қийматларгача кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик керак.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling