Қобик-трубали иссиклик алмашиниш қурилмаларининг янги конструкциялари. Линза компенсаторли иссиқлик алмашиниш қурилмаси
Қўшалоқ трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаси
Download 470 Kb. Pdf ko'rish
|
Қобик
Қўшалоқ трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаси. Қурилманинг бир томонида иккита
тешикли труба панжараси ўрнатилган бўлади (2.3-расм). 2.1-расм. Температура кучланишларини компенсация қилувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг тузилиши.А - линза компенсаторли: 1 - қобиқ; 2 - иситувчи труба; 3 - линзали компенсатор. Б - U-симон трубали: 1 - қопқоқ; 2 – қобиқ; 3 - U-симон иситувчи трубалар. 2 . 2 - р а с м . Ҳаракатчан қалпоқчали иссиқлик алмашиниш қурилмаси. 1 - қобиқ; 2 - иситувчи трубалар; 3 - ҳаракатчан қалпоқча. Тешикли панжара 1 да кичик диаметрли иккала учи очиқ трубалар ўрами 2 маҳкамланса, панжара 3 да эса, катта диаметрли чап учи ёпиқ трубалар маҳкамланади. Ички труба ташқи трубанинг ўртасида жойлашиши шарт. Муҳитлардан бири I қурилманинг ички 2 ва ташқи 4 трубалари ҳосил қилган ҳалқасимон бўшлиқ орқали ҳаракатланиб, труба 2 орқали трубалараро бўшлиқдан чиқариб юборилади. Иккинчи муҳит II эса, юқоридан пастга қараб қурилманинг трубалараро бўшлиғидан ҳаракат қилади ва труба 4 нинг ташқи юзасини ювиб чиқиб кетади. Бундай қурилмаларда температура таъсирида трубалар бир – биридан бевосита исталган миқдорда узайиши мумкин. Қўшалоқ трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: содда, трубалараро бўшлиқда юқори босимларни қўллаш мумкин ва қарама - қарши йўналишли қобиқ - трубали қурилмага ўхшаб ишлайди. Камчиликлари: оддий қобиқ - трубали иссиқлик алмашиниш қурилмасига нисбатан ўлчами катта ва нархи қиммат. Қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари суюқлик ва конденсацияланаётган буғ орасида иссиқлик алмашиниш учун қўлланилади. Одатда суюқ фаза трубалар ичига йўналтирилади, буғ эса - трубалараро бўшлиққа. Қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: ихчам, металл сарфи кам, U-симон трубали қурилмадан ташқари ҳамма қурилмалардаги трубалар ичини тозалаш нисбатан осон. Камчиликлари: иссиқлик элткичлар тезлигини ошириш мураккаб (кўп йўлли қурилмалардан ташқари); трубалараро бўшлиқни тозалаш қийин; трубалараро бўшлиқни кузатиш ва таъмирлаш учун имкониятлар чегаранланган; развальцовка ва пайвандлашга мойил бўлмаган материаллардан, бу турдаги қурилмаларни ясаш мураккаб. Download 470 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling