Қобик-трубали иссиклик алмашиниш қурилмаларининг янги конструкциялари. Линза компенсаторли иссиқлик алмашиниш қурилмаси
"Труба ичида труба" типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаси
Download 470 Kb. Pdf ko'rish
|
Қобик
"Труба ичида труба" типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаси бир нечта
элементлардан таркиб топган бўлади (2.4-расм). Хар бир элемент катта диаметрли ташқи труба 1 (одатда 25...159 мм) ва концентрик жойлаштирилган ички труба 2 (одатда 57...219 мм)лардан ташкил топган. Совуқлик элткич I труба ичида ҳаракатланса, иссиқлик элткич II трубалараро бўшлиқда ҳаракатланади. Иссиқлик алмашиниш ички трубанинг девори орқали амалга ошади. Ушбу қурилмаларнинг труба ва трубалараро бўшлиғида юқори тезликларга (3,0 м/с гача) эришса бўлади. Агар, катта юзалар зарур бўлса, бир неча секциялардан батарея ҳосил қилиш осон ва мумкин. Бу турдаги қурилмаларда суюқликлар сарфи катта ва «суюқлик–суюқлик», «суюқлик–буғ» системаларида иссиқлик алмашиниш учун қўлланилади. "Труба ичида труба" иссиқлик алмашиниш қурилманинг афзалликлари: тузилиши ва ясалиши содда; суюқликлар тезликлари катта бўлгани учун иссиқлик ўтказиш коэффициенти юқори. Камчиликлари: қўпол; металл сарфи кўп, трубалараро бўшлиқни тозалаш қийин. Ажралувчан конструкцияли «труба ичида труба» типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаларида, температура ортиши билан ташқи трубаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, ички трубалар узайиши мумкин (2.5 а,в-расм). Қурилманинг конструкцияси иссиқлик алмашиниш трубаларининг ички юзасини ифлослик ва қуйқалардан мунтазам равишда механик тозалаб туриш имконини беради. Ундан ташқари, бу қурилмаларда трубаларни алмаштириш жараёнини амалга ошириш учун уларни ечиб олиш осон ва ташқи юзасини тозалаш мумкин. 2 . 3 - р а с м . Қўшалоқ трубали қобиқ – трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаси. 1 , 3 - т е ш и к л и п а н ж а р а ; 2 - и ч к и т р у б а ; 4 – ташқи труба. Кўп оқимли иссиқлик алмашиниш қурилмаларидаги (2.5б-расм) тақсимлаш камераси 1 оқимларни труба 6 ларга бўлиб беради. Труба-қобиқ 4 ва труба 2 ларнинг тешикли панжараси орасида тақсимлаш камераси 3 жойлашган. Ушбу камера трубалараро бўшлиқда ҳаракатланаётган муҳит учун мўлжалланган. Кўп оқимли қурилмаларнинг ички ва ташқи трубалари иккита йўлли бўлади. Бу турдаги қурилмаларда оқимларнинг ҳаракат тезлиги қобиқ-трубали қурилмаларникига қараганда анча юқори. Шу сабабли иссиқлик ўтказиш коэффициенти ва труба юзасининг иссиқлик 2 . 4 - р а с м . " Т р у б а и ч и д а т р у б а " т и п и д а г и а ж р а л м а с , б и р о қ и м л и иссиқлик а л м а ш и н и ш қ у р и л м а с и . 1 – ташқи труба; 2 - ички труба; 3 - калач; 4 – патрубка. I, II – иссиқлик элткичлар. кучланиши катта бўлади. Ундан ташқари, иссиқлик алмашинувчи муҳитларни қарама-қарши йўналишда ҳаракатқилишини ташкил этиш осон. Бир ва кўп оқимли қурилмаларнинг трубаларида иссиқлик элткичлар таркибидаги агрессив ва механик ифлосликлар камроқ ўтириб қолади. Кўпчилик ҳоллларда, «труба ичида труба» қурилмаларининг иссиқлик кўрсаткичлари қобиқ- трубали қурилмаларникига қараганда анча юқори бўлади. Айрим ҳолларда, қурилманинг ички трубаларнинг ташқи юзаси қиррали қилиб ясалади. Натижада, иссиқлик алмашиниш юзаси 4...5 маротаба ортади. Одатда бу усулдан трубанинг бирорта муҳит ҳаракатланаётган томонида иссиқлик бериш коэффициентини ошириш қийин бўлганда (газ, қовушоқ суюқлик ҳаракатида ёки ламинар режимда) фойдаланилади. Бундай ҳолларда, қиррали трубаларни қўллаш, узатилаётган иссиқлик миқдорини анчага ошириш имконини беради. Download 470 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling