Қобик-трубали иссиклик алмашиниш қурилмаларининг янги конструкциялари. Линза компенсаторли иссиқлик алмашиниш қурилмаси


Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаси


Download 470 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana07.03.2023
Hajmi470 Kb.
#1246795
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қобик

Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаси газ, суюқликларни совитиш ва 
буғларни конденсациялаш учун қўлланилади (2.7-расм).
Бу қурилма бир-бири устига жойлаштирилган труба 2 ва уларни бирлаштирувчи калач 3 
лардан иборат. Трубалар ичидан совутилаётган иссиқлик элткич ҳаракатланади. Совутувчи сув 
четлари тишли тақсимловчи тарнов 1 га қуюлади ва ундан трубалар 2 га оқиб тушади. Сувнинг бир 
қисми труба юзасидан буғланиб кетади. 
Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: тузилиши содда
очиқ ҳавода ишлатиш мумкин; сув сарфи кам; трубаларни тозалаш осон. 
Ушбу қурилманинг камчиликлари: қўпол; иссиқлик ўтказиш коэффициенти кичик; металл 
сарфи кўп. 
2 . 7 - р а с м .
Ювилиб 
турувчи 
исси қлик 
алмашиниш 
қурилмаси. 
1 – та қ с и м л о в ч и т а р н о в ; 2 - т р у б а ; 3 - к а л а ч ; 4 - т а я н ч ;
5 – йи ғ у в ч и т а р н о в .
2.6-расм. Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаси. 
1 - змеевик; 2 - қобиқ. 


Блок-графитли иссиқлик алмашиниш 
қурилмаси. Блок-графитли иситгичларда 
графитнинг юқори иссиқлик ўтказувчанлик 
[100 Вт/(м·К) гача] ва суюқлик таъсирида 
емирилмаслиги туфайли графитли иссиқлик 
алмашиниш қурилмалари саноатнинг барча 
соҳаларида 
ишлатиладиган 
иситгичларга 
нисбатан кенг тарқалган бўлиб, унинг 
афзалликларини ҳеч қандай иситгич билан 
солиштириб бўлмайди. 
Бу турдаги иссиқлик алмашиниш 
қурилмаларинг асосий элементи параллепипед 
шаклидаги графитли блокдир. Унда иссиқлик 
элткичлар 
учун 
бир-бири 
билан 
кесишмайдиган тешиклар ясалган(2.8-расм). 
Қурилма бир ёки бир неча тўғри тўртбурчакли 
блокдан йиғилади. 
Ён 
томонидаги 
металл 
плиталар 
ёрдамида ҳар бир блокда иссиқлик элткичнинг 
икки йўлли горизонтал каналларда ҳаракати 
ташкил этилади. Ўлчами 350х515х350 мм
3
бўлган 
блоклардан 
йиғилган 
иссиқлик 
алмашиниш 
қурилмасининг 
вертикал 
каналлари бўйича элткич бир ёки икки йўлли 
ҳаракат қилиши мумкин. Вертикал йўлларнинг сони қурилманинг пастки ва юқори қопқоқларининг 
конструкциясига боғлиқдир. Графитли иссиқлик алмашиниш қурилмасининг ишчи босимнинг 
қиймати 2,9·10
5
Па дан ошмаслиги керак. 
Блок-графитли қурилмаларни муҳитлар-дан бири коррозион-фаол бўлган ҳолларда ишлатиш 
мумкин. Агарда иккала муҳит ҳам коррозион-актив бўлса, унда ён томондаги плиталар махсус 
графит вкладишлар билан ҳимоя қилинади.

Download 470 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling