Қобик-трубали иссиклик алмашиниш қурилмаларининг янги конструкциялари. Линза компенсаторли иссиқлик алмашиниш қурилмаси


Download 470 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana07.03.2023
Hajmi470 Kb.
#1246795
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қобик



Қобик-трубали иссиклик алмашиниш қурилмаларининг янги конструкциялари. 
Линза компенсаторли иссиқлик алмашиниш қурилмаси. Ушбу турдаги қурилмалар 
суюқликлар температура фарқи катта бўлганда ишлатилади. Линзали компенсаторлар температура 
деформациясини бартараф қилади. Бу турдаги қурилмалар труба ва трубалараро бўшлиқлари 
босимлар Р 

 610
6
Н/м
2
бўлганда ишлатилади (2.1а-расм). 
Линзали компенсатор иссиқлик алмашиниш қурилмалар қобиғига пайвандлаб қўйилади ва у 
эластик деформация остида сиқилади ёки узаяди. Бундай қурилмалар тузилиши содда ва ихчам. 
Ундан ташқари, вертикал қилиб ясалган линза компенсаторли қурилмалар кўп жой эгалламайди. 
U-симон трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаси. Бундай қурилмаларда битта тешикли 
труба панжараси бўлиб, U-симон трубанинг иккала учи унга маҳкамланади. Шуни алоҳида айтиш 
керакки, трубаларнинг ўзи компенсацияловчи мослама функциясини бажаради (2.1 б-расм). 
Қурилма тузилиши содда ва трубаларнинг ташқи юзасини тозалаш осон. Ундан ташқари, икки ва 
ундан ортиқ йўлли бўлгани учун иссиқлик алмашиниш жараёни интенсив бўлади. Трубаларнинг 
ички юзасини тозалаш қийин ва тешикли панжарада кўп миқдорда трубалар жойлаштириш 
мураккаб.ғ 
Ҳаракатчан қалпоқчали иссиқлик алмашини қурилмаси. Труба ва қобиқнинг катта 
силжишини таъминлаш зарур бўлган ҳолларда ҳаракатчан қалпоқчали иссиқлик алмашиниш 
қурилмаларидан фойдаланилади (2.2-расм). 
Қурилманинг пастки тешикли труба панжараси ҳаракатчан бўлганлиги учун бутун трубалар 
ўрами қўзғалмас қобиғга нисбатан мустақил, эркин ҳаракат қила олади. Бу эса ҳавфли бўлган 
трубалар температура деформацияси, уларнинг тешикли панжара билан зичланишининг бузилиши 
олдини олиш имкониятини беради. Лекин шуни қайд қилиш керакки, температура таъсирида 
узайиши компенсация қилиш, қурилмани мураккаблашиши ва оғирлашиши ҳисобига эришилади.

Download 470 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling