Детергентлар (церигель, роккал, дегмицид) - синтетик модда бўлиб юқори даражали сатх фаоллигига эга бўлганлигидан кучли ювиш (тозалаш) ва антесептик хоссага эга. (de tergeo –ювиш, тозалаш).
- Қўлланилиши: жарроҳ қўлини, идиш товоқлар, асбоб ва анжомларни дезинфекциялаш. Одатдаги концентрацияларда тўқималарга салбий таъсир этмайди. Лекин анионли детергентлар (оддий совун) ва органик бирикмалар билан аралашса фаоллиги кескин сусаяди.
Бигуанидлар (хлоргексидан) - антибактериал ва фунгицид таъсир кўрсатади. Қўлланилиши: жарроҳ қўлини, яралар, пешоб пуфаги, операция майдони, асбобларига ишлов бериш.
- Нохуш тасири: терининг қуриши (ишлов берилган жой), дерматитлар.
Нитрофуран унумлари (фурациллин) - Қўлланилиши: сувли эритма сифатида (1:3000) яраларнинг, плевра ва қорин бўшлиқларини, куйган жойларни, коньюктивитлар, блефаритлар, йирингли блефаритлар, синуситлар, гайморитларда ишлов бериш ва ювиш учун қўлланилади. Спиртли эритма сифатида фурациллин қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишда ва ташқи қулоқ йўлининг чипқонларида қўлланилади. Бактериал дезентерияда ичилади.
- ФУРОДОНИН ва ФУРАЗОЛИДОН фурациллинга нисбатан 20-50 марта кучли, лекин сувда ёмон эриди. Фурациллин камдан-кам ҳолларда дерматит чақиради.
Фенол ва унинг ҳосилалари ( тоза фенол, резорцин, кайин кора мойи) - Фенол кичик концентрацияларда микробларнинг хужайра қобиғига таъсир этиб уларнинг ўтказувчанлигини (бузади) ўзгартиради ҳамда дегидрогеназалар фаоллигини сусайтиради ва шу туфайли бактериостатик таъсир юзага чиқади. Фенол катта концентрацияларда микроблар протоплазмаси оқсилларини денатурациялаб бактериоцид таъсир кўрсатади
РЕЗОРЦИН - фенол унуми, микробларга қарши таъсири кучсизроқ лекин захарсизроқ ҳамда тўқималарга камроқ салбий таъсир кўрсатади. Кичик концентрацияларда резорцин кератопластик, катта концентрацияларда эса кератолитик таъсир кўрсатади. Шу сабабли резорцин тери касалликлари (экзема, себореяли дерематит, темиратики, микозларда) да қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |