Общая фармакология


Download 308.5 Kb.
bet3/5
Sana05.05.2023
Hajmi308.5 Kb.
#1432446
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар

ҚАЙИН ҚОРА МОЙИ

  • тозаланмаган махсулот бўлиб таркибида фенол ва унинг хосилалари бор. Қайин, қарағай дарахти ўтинларни қуруқ ҳайдаш йўли билан олинади. Таркибида фенол, крезол, диоксибензол, гвякол ва бошқа араматик моддалар бор. Қайин қора мойи микробларга ва паразитларга (кана, бит) қарши таъсирга эга. Терига суртилса концентрациясига қараб керотопластик, кераотолитик таъсир кўрсатади. Асосан суртма сифатида - (Вишневски малхами) йирингли яраларда қўлланилади.

БЎЁҚЛАР. БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ

  • трифенил метан ҳосиласи, кучли ва тез таъсирли антесентик ҳоссага эга. Тилла стафилаккоклар, бўғма (дифтерия) таёқчаси, кўпгина грамм мусбат бактериялар брллиант яшилига жуда сезгирдирлар лекин бу антисектикнинг таъсир кучи оқсиллар ва бошқа органик моддалар таъсирида сусайиб кетади. Асосан пиодермияларда ташқи (суртиш учун) қўлланилади.

МЕТИЛЕН КЎКИ

  • бриллиант яшилидан кучсизроқ. Асосан метгемоглабин ҳосил қилувчи захарлар билан захарланганда ката дозаларда метилен гемоглобинни мет гемоглобинга ўтказади. Препаратнинг бу хоссаси синил кислотаси билан захарланганда қўл келади, чунки метгемоглабин цианидлар билан боғланиб захарсиз цианметгемоглабин хосил қилади. Метилен кукини-анетсептик восита сифатида ташқи томонда қўлланилади, масалан: автоз стоматит, гингевит, ярали стамотит. Бундан ташқари цистит, уретрит ва пешоб йўлларининг бошқа ҳасталикларида ичилади.

ГАЛОГЕН САҚЛОВЧИ АНТИСЕПТИКЛАР.

  • Бу гурухга асосан хлор ва йод сақловчи препаратлар киради. Таъсир механизими қуйдагича: Хлор атомар холда протоплазма оқсилларини денатурация қилади, чунки оқсиллар таркибидаги азот атомидаги водородларнинг ўрнини олади, натижада азот атоми ва карбонил гурухидаги углерод орасида водород боғланиш ҳосил бўлиши мумкин бўлмай қолади. Шу туфайли оқсилларнинг иккиламчи спирал тузилиши яралмайди. Бундай препаратларнинг антесиптик ҳоссалари органик бирикмалар бўлса камаяди, ишқорий шароитда камаяди, кислотали мухитда ортади, юқори температурада ортади, паст температурада пасаяди.

Download 308.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling