Общая фармакология


Download 308.5 Kb.
bet4/5
Sana05.05.2023
Hajmi308.5 Kb.
#1432446
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар

ХЛОРЛИ ОХАК

  • кальций гипохлорид, кальция хлорид, кальций гидроокисининг аралашмаси бўлиб, унинг микробларга қарши таъсир кучи, таркибидаги кальций гипохлоридга боғлиқ. Хлорли оҳак ташландиқ жойлар ахлат хоналар ва молхоналар, отхоналарни ҳамда дез ипритаж қўланса ҳидларни бартараф этиш воситаси сифатида қўлланилади.

ХЛОРАМИН-Б.

  • Хлорли охакга нисбатан атомар хлорни аста-секин ажратади. Шу сабабли антимикроб таъсири давомли. Тўқималарга зарарли таъсир кўрсатмаганлигидан яраларни даволашда ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни зарарсизлантириш учун қўллаш мумкин. Хлорамин Б қорин тифи, вабо, сил ва бошқа хасталикларда беморларнинг чиқиндиларини (ажратмаларини), овқат анжомларини, қўлларни, йирингли яралар, жарроҳлик қўлқопларини, катетрлар ва бошқа металлдан бўлмаган асбобларга ишлов беришда қўлланилади.

ЙОД

  • таъсир механизими хлорникидай. Микробларга қарши таъсири фақат элементар йодга ҳос, йодидлар бундай хоссага эга эмаслар.
  • Қўлланилаши: янги яраларни, жарохатларни, операция майдончаси, жарох қўлига ишлов беришда ҳамда замбуруғларга қарши восита сифатида (рангбаранг темиратка - лишай) қўлланилади.

ОКСИДЛОВЧИЛАР.

  • Бу гурухга водород перекиси ва калий перманганат препаратлари киради. Бу иккала препарат ҳам антисептик ва дезодорантлик хоссасига эга.
  • Таъсир механизими кислородни ажратилиши билан боғлиқ. Шу сабабли водород перексини яралларни тозалаш учун қўлланилади, чунки молекуляр кислород ажралганда кўпиради ва газ пуфакчалари ўзлари билан йиринг бўлакларини, қон лахталарининг ўлган тўқима бўлакларини чиқариб ташлайди. Н2О2 асосан томоқни чайқаш, ўрта қулоқни ювишда ҳам қўлланилади. Н2О2 қон ивишини тезлаштиради, чунки кислород фибриногенни фибринга айланишини тезлаштиради. (Масалан: бурундан қон кетишида).

КАЛИЙ ПЕРМАНГАНАТ

  • Калий перманганат кичик концентрацияларда хидсизлантирувчи ва буруштурувчи, катта концентрацияларда куйдурувчи ва яллиғлантирувчи хусусиятига эга.
  • Қўлланилиши: йирингли яралар ва бўшлиқларни чайқаш, ювиш учун морфин билан ўткир заҳарланишда меьдани ювиш учун қўлланилади.

Download 308.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling