Оценке достоверности информации


Яширилаѐтган қуролни визуал аниқлаш


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

Яширилаѐтган қуролни визуал аниқлаш 
Инсонда қурол, жумладан пистолет борлигини кўрсатув-
чи белгилардан бири унинг ассимметрик юришидир. Бунинг 
сабаби, одам чўнтагида турган ѐки (ўнг ѐки чап томонга) камари-
га қистириб қўйилган тўппончаси бор томонга қисқароқ қадам 
ташлайди. Чунки ўнг томонда камарга қистирилган тўппонча ўнг 
оѐқ ҳаракатига халал беради, шу боис ўнг оѐқ қадами чап 
оѐқникига нисбатан қисқароқ бўлади. Бундан ташқари, тўппонча 
бор томондаги қўл нисбатан камроқ силтанади. Бу қўл инстинк-
тив тарзда баданга яқинроқ туради, гўѐки қуролни қўриқлайди. 
Зинадан кўтарилаѐтганда чўнтакдаги ѐки камарга қистирил-
ган тўппончанинг ҳолати ўзгариши мумкин. Шу боис қуроли бор 
одам билагидан бироз букилган қўлини тезкор айланма ҳаракат 
қилдириб, тўппончани аввалги ҳолатига келтиришга уринади. Тез 
юраѐтганида ѐки югураѐтганида қурол яшираѐтган одам уни қўли 
билан ушлаб туришга мойил бўлади. 
Милиция ходими томонидан тўхтатилган қуролли одам 
қуролини ходимдан узоқлаштириш учун унга тескари томонга 
бурилишга ҳаракат қилади. Бу ҳол сонининг сезилар-сезилмас 
ҳаракатида ѐки енгил бурилишида кўриниши мумкин. Айни вақтда 
қўли қурол яширилган томонга инстинктив тарзда ҳаракат қилади. 
Наркотиклар истеъмол қилинганлигининг билвосита 
белгилари 
Наркотиклар истеъмолининг билвосита белгилари мутлақ эмас, 
аммо ҳар ҳолда гиѐҳванд шахсни кўчадаги омма орасидан топишда 
ѐрдам беради. Агар фақат ташқи аломатларга қараладиган бўлса, 
улар катта тажрибага эга гиѐҳвандларга тўғри келмайди: 
- ѐруғлик қай даражада бўлишидан қатъи назар, нотабиий тор 
(«оғир» наркотиклар – героин, кокаин истеъмол қилинганида) ѐки 
кенг («енгил» наркотиклар истеъмолида) қорачиқлар; 


45 
- паришонлик билан қараш; 
- исқирт кўриниш, қуруқ сочлар; қўл панжасининг шишган-
лиги; кўпинча қорайган, уваланган, «синган» тишлар (тўнкачалар 
кўринишида);
- гавданинг букиклиги; 
- тушунарсиз, «чўзиқ» нутқ; 
- оғиздан алкоголь ҳиди келмаган ҳолда бесўнақай ва секин 
ҳаракатланиш; 
- маъмурлар (ҳокимият вакиллари)га дуч келишдан қочиш; 
- об-ҳаво ва вазият қандай бўлишидан қатъи назар, доимо 
узун енгли кийим кийиш (ожиз диагностик белги). 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling