Оценке достоверности информации
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
Жиноятчи шахси. Мазкур тушунчанинг турли таърифлари
мавжуд, криминология эса шахс яхлит тузилма сифатида инсоннинг ижтимоий сифати эканлигидан келиб чиқади. У оммавий (публичний) муносабатлар жараѐнида шаклланади, инсоннинг ижтимоийлашуви маҳсули ҳисобланади. У туғилган пайтидан бунга эга бўлмайди. Шахс тузилишида қуйидаги элементларни ажратиш мумкин: – инсоннинг оммавий муносабатлар тизимидаги ўрнини ифо- даловчи барча белгилар мажмуи бўлмиш ижтимоий мақоми. Бундай белгиларга шахснинг жинси, ѐши, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги каби- лар киради; – фаолиятнинг асосий соҳаларида шахснинг ҳақиқий кўри- нишлари характеристикалари орқали ифодаланадиган ижтимоий функциялар (уста-меҳнат, ижтимоий-маданий, ижтимоий-маиший); – инсон фаолиятининг асосий турларида кўринишларига унинг муносабатини ифодалайдиган ахлоқий-психологик установкалар. Бунда унинг умумфуқаровий мажбуриятларга, давлат органларига, қонун, ҳуқуқ-тартибот, меҳнат, оила, маданий қадриятлар каби- ларга муносабати назарда тутилади. Юқорида келтирилган қоидалардан келиб чиқиб, жиноятчи шахсининг криминологик таҳлили ўтказилади. Аммо унда муайян хусусиятлар мавжуд. Шубҳасиз, жиноятчи шахсининг жиноятчи 34 бўлмаган шахсдан аниқ фарқи жиноят содир этилганлиги факти- нинг ўзидир. Шахснинг криминологик хусусиятларини текшириш ва ҳисобга олиш жиноятлар содир этилишига таъсир кўрсатувчи сабабларни аниқлашга имкон беради. Бу текширув натижалари жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ишнинг энг муҳим йўналишларини белгилаб олишга имкон беради. 1996 йилда Россияда ўтказилган криминологик тадқиқотларга кўра: – жиноятчилар орасида аѐлларга қараганда эркаклар анча кўп; – жиноятчиларнинг ѐш кўрсаткичлари турли ѐш гуруҳлари вакилларининг жиноий хатти-ҳаракатларида криминоген фаоллик ва хусусиятлар ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради. Кримино- логия фани аллақачон аниқлаганидек, ѐшлар кўпроқ тажовузкор, импульсив характердаги жиноятларни содир этадилар. Катта ѐшдаги жиноятчилар эса анча ўйлаб, жумладан бундай хатти- ҳаракатининг оқибатларини ўйлаб ҳаракат қиладилар. Айнан, инсоннинг ѐши кўп жиҳатдан одамларнинг эҳтиѐжи, ҳаѐтий мақсадлари, қизиқишлари доираси, турмуш тарзини тавсифлайди.; – шахсий хислатларнинг шаклланишига оилавий аҳвол ва тарбия ҳам катта таъсир кўрсатади. Никоҳ, оила қудратли ахлоқий ва ижтимоий сафарбар этувчи салоҳиятга эга; – жиноятчиларнинг маълумотлилик даражаси одатда анча паст. Улар асосан тугалланмаган олий маълумотга эга бўладилар. Олий маълумотли жиноятчилар ҳиссаси жуда кам бўлиб, улар одатда мансаб жиноятларини содир этадилар; – жиноятчи шахсини ажратиб турувчи белги асосан унинг ижтимоий фойдали фаолиятдан – меҳнат ва ўқишдан – бўйин товлашидир. Улар меҳнат фаолияти билан банд бўлсалар, одатда, улар бажарадиган иш катта малака талаб қилмайдиган, кўпинча иш жойи ўзгариб турадиган бўлади, шунингдек улар ўз мажбу- риятларини виждонан бажармаслиги, ишга чиқмай қолишлари билан ажралиб туради ва ҳ.к. Бундан ташқари, ишсизлик, миграция, миллатчилик, миллатлараро низолар сингари ҳозирги ҳаѐт воқеликлари ҳам жиноятчи шахсига таъсир этмоқда. Жиноятчи шахсининг жиҳатлари орасида жиноий фаолият характерига алоҳида эътибор қаратилади. Рецидив, жиноятни гуруҳ таркибида содир этиш сингари хусусиятлар, шунингдек |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling