Оценке достоверности информации
Имо-ишоралар ва ҳолатларнинг берилаѐтган ахборот
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тимсол ишоралар
Имо-ишоралар ва ҳолатларнинг берилаѐтган ахборот
мазмунига мувофиқлиги Имо-ишоралар тили энг катта ахборот бериш имконига эга. 25 йил мобайнида 25 миллионга яқин гувоҳлик кўрсатувларини ѐзиб олган А. Брассернинг таъкидлашича, гувоҳ ҳаққонийлиги- нинг асосий кўрсаткичлари унинг кўзлари ва қўлларидир. «Инсон ҳар нарсани айтиши мумкин. Аммо кўз ва қўллари уни албатта фош этади. Қўллар ҳеч нарсани яшира олмайди ва кўзларга қара- ганда кўпроқ нарсани айтиб беради», деб ҳисоблайди Брассер. Имо-ишораларни талқин қилиш учун П. Экман ва У. Фризен қуйидаги таснифни таклиф қилганлар: тимсол ишоралар, намо- йиш ишоралар, манипуляция ишоралар. Тимсол ишоралар тилдаги эквивалентга эга бўлиб, сўзлар ўрнида ва сўзларни ишлатиш мумкин бўлмаган жойда фойдала- нилади ва муайян маданият, ижтимоий гуруҳ учун етарлича аниқ аҳамиятга эга бўлади. Мисол қилиб қуйидаги сингари ишора- ларни келтириш мумкин: – панжа муштга тугилган, бош бармоқ кафтга нисбатан тик кўтарилган – «зўр», «ажойиб», «яхши»; – кафтнинг ўзи томонга ҳаракати – «олдимга кел»; – елка қисиш – «билмадим» ва бошқалар. Тимсол ахборотнинг беихтиѐр чиқиб кетишидир, одатда битта тимсол бўлади, у ҳам бўлса қисман кўрсатилади. Масалан, фақат бир елкани ва пастроқ кўтариш мумкин, ѐки пастки лабни чўччайтириш мумкин. Тимсол атайин қилинган ҳаракатдан кўра кўпроқ амалдаги (писанда) ҳисобланишининг иккинчи белгиси унинг ноодатий ҳолатда бажарилишидир. Албатта, бу жиҳатлар (фрагментарлик ва ноодатий ҳолатда бажарилиши) уни сезишга халал беради. Бундай сотқин эмбле- матик писандалар қайта-қайта намойиш қилиниши мумкин, аммо уларни на ѐлғончи, на унинг қурбони сезмайди. П. Экман гарчи ҳар 27 бир ѐлғончи ҳам эмблематик писандаларни намойиш этмаса-да, аммо уларнинг юз бериши – ишончли белгидир, деб ҳисоблайди. А. Пиз «қўлни юзга олиб бориш» ишоралари сифатида ажратган барча имо-ишораларни эмблематик писандаларга кири- тиш мумкин. Ёш бола ѐлғон гапиргач оғзини қўллари билан тўлиқ ѐпади. Катта ѐшдаги киши, ўзини назорат қилар экан, бу ҳаракатни ўртасидан узиб қўяди, аммо қўли аллақачон кўтарилган бўлади, натижада қўлни бошнинг ўзга қисмига олиб боришдан бошқа йўли қолмайди. «Қўлни юзга олиб бориш» ишораларига қуйидагилар киради: – «Оғизни ѐпиш» ишораси – оғизни кафт, бармоқлар ѐки мушт билан ѐпиш, шунингдек оғизни тўсган ҳолда йўталиш. Бундай ишора баҳолаш позициялари билан боғлиқ бўлган ҳол- ларда жипслашган кафт яноқларда, кўрсаткич бармоқ эса кўпинча юқорига қараган ҳолда жойлашади. Агар суҳбатдошин- гиз сиз гапираѐтган вақтингизда оғзини тўсса, демак у ѐлғон гапираѐтганигизни сезаѐтган бўлади; – «Бурунга тегиш» ишораси – бурунни оҳиста ишқалаш ѐки тез тегиш, одатда бурунни амалда қашишдан фарқли равишда, унчалик аниқ кўринмайди; бурунга тегиш (енгил, деярли сезил- майдиган тарзда бурун тагидаги чуқурчага тегиш ѐки бурун учини ишқалаш ва ш.к.) – бу оғизни тўсишдан кўра нозикроқ ишора шаклидир; – «Кўзни ишқалаш» ишораси – катта ѐлғон ишлатаѐтганда эркаклар кўзларини олиб қочиш ва ишқалашга, аѐллар эса кўзга оҳиста бармоқ тегизиб кўз остидаги соҳани ишқалашга мойил бўладилар. Бу ишорага қисилган тишлар ва сохта табассум қўшилиши мумкин; – «Ёқани кўтариш (тортиш)» ишораси – А. Пиз, Д. Моррис- нинг тадқиқотларига асосланиб, бу ишорани юз ва бўйиннинг сезгир тўқималарида ѐлғон гапираѐтганда тер чиқиши туфайли юзага келадиган енгил қичишиш билан боғлайди. Бу ҳаракат- ларга айниқса эътиборли бўлинг: агар улар кескин ва кучли бажарилса, суҳбатдошингизда юрак хуружи бошланганидан далолат бериши мумкин; – сочларни тараш, қулоқни ишқалаш, қулоқ чиғаноғини букиш – бунда инсон ѐлғонни эшитмасликка ҳаракат қилади (суҳ- 28 батдошингизнинг бу ҳаракатлари сизнинг сўзларингиз билан кечса, демак у сизга ишонмайди); – бўйиннинг қулоқ остидаги соҳасини кўрсаткич бармоқ билан қичиш – шубҳа ѐки гумон; – тез-тез сочни силаш. Ёлғон гапириш жараѐнида қайси тимсолнинг ихтиѐрсиз равишда кўрсатилиши ва бунда қайси хабар маълум бўлиши нимани яшириш исталаѐтганига боғлиқ. Ҳеч бир катта ѐшдаги кишига тимсоллар луғатини ўргатиш керак эмас. Одамларнинг ўз маданияти вакиллари фойдаланади- ган тимсоллар ҳаммага маълум. Бироқ тимсоллар беихтиѐр бажарилиши мумкинлигини ҳамма ҳам билмайди. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling